Таниқли актриса Шукуржон Сафаева билан онлайн учрашув ташкил этилди

 

     

27 апрель куни Тошкент тиббиёт академияси Тиббий педагогика факультети ёшлар ишлари бўйича декан муовини Рустамова Сурайё Шахабовна ташаббуси билан “Севимли қахрамонларимиз” шиори остида “Парвона” спектаклида Юлдуз образи билан танилган севимли актириса Шукуржон опа Сафоева билан талабаларнинг онлайн учрашуви ташкил этилиди. Учрашувда актрисанинг ҳаёт фаолияти, ижро этган роллари ҳамда устоз санъаткорлар хотираси ҳақида қизғин сухбат бўлиб ўтди. Талабалар ва профессор ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, Шукуржон Сафаеванинг илиқ ва меҳр-муҳаббатга жавобларидан бахраманд болдилар.

Актриса, драматург, режиссер хамда педагог Шукуржон Сапаева Хоразм вилоятининг Боғот туманида 5 декабрь 1949 йилда тугилган. Шукуржон опани ота ва онаси асли Янгиарик туманидан бўлиб 1948 йили Боғот туманига ишлашга юборишади, сўнгра 1959 йилда Шукуржон опа оиласи билан Тошкент шахрига кўчиб келадилар. Мактабда ўқиб юрган пайтлари Шукуржон Сапаева мактаб қошидаги драматик кружокга катнаб турли сахна кўринишларида фаоллик кўрсатгани учун, уни “актриса” деб чақириб хазиллашардилар. 1965 йилда “Ўзбекфильм” қошида театр студия очилганини эшитган Шукуржон, онасини холи зорига қўймай , “мени олиб боринг”- деб қистар, оналари ҳам бир кун- “Майли болам” деб киностудияга олиб борадилар. Киностудияда Шукуржон Сапаева 16 ёшга тулмаганлиги, паспорти йўқлигини айтиб студияга қабул килишмайди. Шукуржон ҳафа бўлиб турса, ёнига бир одам келиб “Нима учун ҳафа бўлиб турибсан?” деб савол беради. Вазиятни тушунгач “Кинога тушишни хохлайсанми?” деб савол беради, Шукуржон бўлса буни эшитиб ўзида йўқ хурсанд бўлади. Бу одам, Шукуржон кейинчалик билса уша вақтда режиссер ёрдамчиси, кейинчалик режиссёр Мелис Абзалов экан. Шундай қилиб Шукуржон Сапаеванинг кинода биринчи дебюти бошланади. Мактабни битириб Шукуржон Островский номидаги Театр ва рассомчилик институтига ўқишга кириб, “Театр ва кино” факультетида тахсил олади. 1971 йилда Шукуржон Сапаева “Хамза” номидаги академик драмма театрида иш фаолиятини бошлаб, у ерда катта ва кичик образлар яратишга муяссар бўлади. Парвонада- Юлдуз, Куёвда- Мархамат, Келинлар қўзголонида- Нигора, Гогольда- Агафья Тихоновна, Антигонада- Исмена, Снежная королевада- Герда образларини яратади. 1989 йилда театр иккита группага ажралгандан сунг, Шукуржон Сапаева педагоглик фаолиятини бошладилар ва хозирда драмматургия билан шуғулланиб бир нечта пьессалар яратганлар. Булар 1999 йилда “Хивалик полвон”, 2020 йилда “Жалолиддин тулпори”- Хива қўғирчок театрида намойиш килинди. Худди шундай “Излаб” пьессаси 2000 йилда Андижон театрида, “Кулча нон” пьессаси Андижон қўғирчок театрида 2002 йилда, “Хунардан зар унар” номли пьесса 2000 йилда Самарқанд театрларида намойиш қилинди. Шукуржон Сапаевага гурухимиз номидан келгуси ишларида каттадан катта муваффақиятлар, соғлик, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan