1- сонли Факултет ва госпитал терапия касб касалликлар курси билан кафедраси ходимлари «Ғалаба боғи»: Қаҳрамонлик акс этган яхлит мажмуасига ва “Шон-шараф” давлат музейига бордилар…

1- сонли Факултет ва госпитал терапия касб касалликлар курси билан кафедраси ходимлари «Ғалаба боғи»: Қаҳрамонлик акс этган яхлит мажмуасига ва “Шон-шараф” давлат музейига бордилар.

Боғда уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган композицион мажмуалар мавжуд.

Музей остонасидан бошланувчи “Ўзбекистон уруш бошланиши арафасида” деб номланган бўлимда 1938—1940-йиллар, урушдан олдинги Ўзбекистонда давом этган ҳаёт тарзи тасвирланган суратлар, қайдномаларни кўриш мумкин.

Боғдаги мажмуалар: «Матонат мадҳияси» – беш ўғли ҳам урушда ҳалок бўлган Зангиоталик Зулфия Зокирова ва унинг вафодор келинлари, шунингдек, бутун ўзбек аёллари садоқати рамзи, «Мангу жасорат» – афсонавий ўзбек генерали Собир Раҳимов сингари юртимищнинг мард, ботир жангчи фарзандларинингл сўнмас хотираси рамзидир…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan