Уруш улғайтирган йигит…

Уруш улғайтирган йигит…

 

КОМИЛЖОН ЗУФАРОВ

Мен урушдан олган ҳаёт илмимни тиббиёт ривожи йўлида сарфлай олганимдан таскин топиб яшадим…

   Юрт соғинчи

Темир вагонларнинг шовқинли пишқириқлари, совуқ, кўримсиз тор йўлаклар , поезд деразаси ортидан мунғайиб қараб турган қалин, қоронғу  ўрмонлар ваҳимаси…фашист газандаларининг ҳосиятсиз қадамидан топталган рус қишлоқларининг вайроналари олис-олисларда қолиб кетди. У ўзи билан  кўкси тўла армонларию, ҳали ушалмаган орзуларини олиб келаётганиди.  Жанг майдонларидаги аччиқ хотиралар, изтиробли кунлар ёди, йўқотилган дўсту ёрларининг ҳаёт ва ўлим исканжасида омонат турган мунгли чеҳралари  энди Комилжоннинг қалбини бир умр тарк этмайди.

Ҳар куни, ҳар лаҳза ўша машъум йилларнинг аччиқ сабоқлари билан яшашга тўғри келади.

1418 кун давом этган иккинчи  жаҳон урушида  16 минг нафардан ортиқ  ортиқ шифокорлар иштирок этди. Уларнинг ҳар бири қайсидир маънода ватан қаҳрамонлари эдилар. Тошкентлик бўлажак шифокор  Комилжон Зуфаров нинг навқирон йигитлик йиллари мана шу совуқ уруш сабаб ўлим чанкалида ўтди. Комилжон шулар ҳақида ўйлар экан, тақдирига узоқ совуқ ўлкаларга бориб, ҳаётнинг машаққатли синовларида тобланишдек қисмат ёзилганига шукроналар келтирди. Гарчан овозини эшитолмаган бўлсада,  отасининг вокзалда тумонат одамлар орасидан ўғли томон талпиниб  айтган дуолари қалбига таскин берганиди. «Шу дуолар мени асради, демак ҳали олдинда қиладиган ишларим бисёр, менинг ҳақиқий фронтим энди. бошланади…»

Юртидан узоқда, яқинлари меҳрини қўмсаб, тинчлик-омонлик кунларни соғиниб  урушдан ўз уйига эсон –омон қайтаётган йигитнинг қалбида энди янги мақсадлар уйғона бошлаганди.

Яна бир соатлардан кейин  У ўз уйида, ота-онаси, опа сингиллар, яқинлари бағрида бўлади. Комилжон шуларни ўйлагани сари  юраги соғинчдан орзиқиб кетди. Мана уйдан чиқиб кетганига ҳам чамаси  4 йилдан ошибди. Ўшанда дадасини охирги марта вокзалда кўрганиди. Шўрлик отаси ўғли билан ҳайрлашиб қолиш илинжида тумонат оломон ичидан аранг югуриб борарди…йўқ улгурмади, қанча гаплари ичида қолиб кетди. Бу кеча отаси билан мириқиб суҳбат қилади, онасини бағрига бошини қўйиб, тўйиб тўйиб нафас олади…айвон ёнидаги сўрига тўшак солиб, тинч сокин осмондаги ёрқин юлдузларга қараааб ётади.

Унинг ширин ҳаёлларини поезд пишқириғи тўзғитиб юборди.

Бир ҳафта олдин йўлга чиққан темир вагонлар ваниҳоят Тошкент вокзалига кириб келди. Юзларига  урушнинг аянчли изтироблари соя солиб турган навқирон йигитлар, ҳали яраси битиб улгурмасидан боғламлари ечиб ташланган аскарларни қўлтиғидан суяганча етаклаб борарди…

Комилжон сафдош дўстлари билан қучоқлашиб ҳайрлашди,ю шинелининг ички чўнтагидаги қўл соатига қаради. Тунги соат 3. Бемаҳалда уйга кириб боришни ўзига эп кўрмади. Бекатда тунаб, уйга азон пайти кириб боришга қарор қилди…

Тошкент ҳавосидан мириқиб нафас олаётган шинелли аскарнинг ёнига такси келиб тўхтади.

– Қаёққа аскар…

-Уйга, уйимга…

…… аянинг ҳар кун бомдодга ўтиришдан олдин кўча эшикни қия қилиб очиб қўядиган яхши одати бор. Бугун ҳам болам кириб келар деган ички илинж билан кўча дарвоза томон юрди. Ҳали қўллари эски дарвоза зулфинига етмасидан эшик қаттиқ тақиллаб қолди…

Наҳотки, болам бўлса…

…ая эшикни қиялатиб ташқарида турган бўйча йигитга тикиларкан, кўнгидан ўтказди…йўқ …бу менинг Комилжоним эмас…

Келинг меҳмон…

-ойижон мен келдим, бу мен Комилжонизман, урушдан қайтдим ойи…

-овозингиз ўғлимга ўхшаркан, боламнинг бўйи бироз пастроқ эди…

Онаизор шу гапларни айтганини билар билмас, эшик олдида турган аскар йигит қўлидаги совға-саломлари, тешиккулча, турли ширинликлар солинган қоғоз халтани ерга қўйиб ўзини онасининг бағрига отди.

«Болам…улғайибсан..ўғлим, ўзингмисан. Соғ-омон бормисан.Етказганига шукр. Мунча қолиб кетдинг…адои тамом бўлдимку. Урушнинг номи ўчсина…

Онаси адашмаганиди, Комилжонни урушга олиб кетишганида убўй басти   1, 5 метрли нимжон талаба йигит эди. Уруш урушлигини қилди. Оналар кўнгли чўқди. Ҳали болаликнинг ширин нашидасини суриб улгурмаган ўспирин йигитлар, ҳаётнинг кутилмаган зарбаларига қарши курашавериб,  эрта улғайиб қолишди…

Комилжоннинг кўзига туни бўйи уйқу келмади. Ота уйида, онасининг иссиқ бағрида тонг оттириб кўрган кечирганларини бир кулиб, бир йиғлаб яқинларига сўзлаб берди.

 

1943 йилнинг 18 феврали

Тошмининг 1 курс талабасига ҳарбий комиссариятдан махсус хат келди. «Комилжон Зуфаров. 16 ёшда. Тошми талабаси…бўлим ходими Тошкентлик йигитга зимдан синчиқлаб қарагач, урушга юборамиз..тайёрмисан йигит» деди.

«ҳаммомга тушиб олсам бас…Комилжонинг қичқа жавоби шу бўлди.

Кўнгилли йигитларни вокзалга махсус машинада олиб боришди.  Уйдагиларни огоҳлантириб қўйишга ҳам улгурмаган йигитлар бирин-кетин эшолонларга жойлаштирилди. Комилжоннинг бўғзига бир нарса тиқилди. Овозини ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмаётганиди. Ноҳотки ҳеч ким кузатгани келмаса, ахир урушга кетяпман. Отам ва онамни дуосини ололмайманми…шу пайт одамлар орасидан истараси иссиқ, меҳрли чеҳрага кўзлари тушди.

Отам…

Комилжон Зуфаров…

Ўзбекистондан урушга сафарбар этилган тиббиёт институтининг 16 ёшли талабаси.  У  30 мингдан зиёд  соғлиқни сақлаш ходимлари сафида 4 йил мардонор курашди,  жасорат кўрсатди. Кавказ орти ўрмонлари, Украина, Молдова жангоҳларида душман юилан юзма-юз келди.

Комилжон Зуфаровнинг шогирдлари ҳали ҳануз унинг фронтда кечган йиллари хотираларини бир-бирларига сўзлаб беришдан завқ оладилар.

Тиббиё илмининг билимдони, морфологлар мактаби асосчиси сифатида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга  узоқ йиллар хизматлари сингган Устоз шифокорнинг узоқни кўзлаб олиб борган пухта ва тадбирли режалар тузишдаги маҳоратидан сабоқ чиқарадилар.

.Тиббиёт фанлари доктори, профессор Комилжон Зуфаров ҳаётлик чоғида 9 май байрамига алоҳида тайёргарлик кўрар, имкон қадар сафдош, қуролдош дўстларини зиёратига боришни, ўтганларни хотирлаб улар кўрсатган жасорат, ватан ҳимояси йўлидаги садоқат тўғрисида ёшларга сўзлаб беришни яхши кўрарди.

Руминияда кечган жанглар пайти немислар орқага чекиниб борарди. Улар дан қолиб кетган қурол яроқлар, йўларда қисмларга ажраб сочилиб ётарди. Уруш пайти эмасми, ҳатто оддий бир тиғли аслаҳа ҳам душмандан ҳимояланиш учун асқотадиган давр эди. Комилжоннинг мактабда олган билимлари шу ерда фойда берди. Тўрт тарафга сочилиб ётган ўқ отар қуролларнинг турли қисмларини сафдош дўстлари ёрдамида бир ерга жамлаб янги қурол ясашди.  1944 йили харбий аэродромда бўлган жанглар пайти худи шу қўлбола қурол яроқлар қўшин ҳимоясига асқотди. Зуфаровнинг ихтирочилик қобилияти маҳсули бўлган янги ўқ отар қуроллари билан бир неча  немис самолётларига зарба берилди.

Комилжон Зуфаров ўз уруш хотираларини шундай эслайди:

-. «Жангда 3 маротаба қаттиқ ярадор бўлиб, дарднинг қаҳшатқич азобини бошимдан кечирганимда тиббиёт соҳасини танлаб адашмаганимни ҳис этдим. Ҳар сафар урушга кирганимда бир ўлиб, бир тирилардим. Тириклигимни ҳис этишим билан, мен одамларга хизмат қилишим керак дея, ўз олдимга мақсадлар қўярдим.

Руминияда оёғимдан ўқ еб этигим қонга тўлиб кетди. Бир сафар юзим қаттиқ куйиб, таниб бўлмас даражага келиб қолди. Жоним қаттиқ экан, яшаб кетдим… хатто фронтдош дўстларим менга «кўйлакда туғилган »деган, ном қўйиб олдилар. Жоним қаттиқ экан, яшадим, ўт ичидан ёнмай чиқдим…

Урушдан 3 чи гурух ногирони бўлиб уйга қайтдим».

БИРОҚ,Уруш менга сабр билан курашни , дадил қадам ташлаб, ортга қайтмаслик, меҳрли қалб, шафқатли нигоҳ билан дўстга елка тутишни, ночорга далда бериб, ўрнидан турғазиб қўйишдек олийжанобликни ўргатди. Бирдамлик ва ҳамжиҳатликдан сабоқ берди. Мен урушдан олган ҳаёт илмимни тиббиёт ривожи йўлида сарфлай олганимдан таскин топиб яшадим…

 

РЕЖАЛАРНИ ҲАРАКАТГА КЕЛТИРГАН ОЛИМ…  

                                       

Ҳалигача тиббиёт илми ривожига муносиб ҳисса қўшган ўзт соҳасининг таниқли олимлари орасида бир яхши гап юради:

«- Агар профессор Абдумалиқ Ғуломов ТОШМИга маданият генини  олиб кирган бўлса, Комилжон Зуфаров илмий ёшартириш ва интизом генини олиб кирди».

Кутилмаган янги ректор…

Тошмига янги ректор тайинлаш зарурати пайдо бўлди. Ёш, келажаги бор,билимли муҳими ташкилотчилик қобилдияти бўлсин. Талаб жиддий. Бироқ, бундай серқирра одамни ТОШМИдек катта даргоҳдан топиш осон бўлмади. Тошмининг Гистология кафедрасида ўриндош ловозимида ишлайдиган ёш докторни эса деярли кўпчилик танимасди.

Ярим ставкада ишлайдиган Комилжон Зуфаровнинг  кафедра мудирлиги лавозимидан озод қилинишига тўлиқ ставкада ишламаганлиги сабаб бўлганиди.

40 ёшли серғайрат олим, уруш кўрган сабрли инсон, ўлка потологияси ва ядро физикаси институти лабараторияларида билимини чархлаган ёш мутаҳасссиснинг энди бу лавозимда фаолият олиб бориши тушига ҳам кирмаганиди.

 

1965 йилнинг сентябри.

Ядро институти радиоцион ситология лабараторияси.

Ўша пайтдаги ЎЗР. СС вазири Орипов ядро физикаси институти лабараториясининг самарали иш услуби, кўпчиликнинг оғзига тушиб улгурган ёш ихтирочи Комилжоннинг ишлари билан танишиш мақсадида раҳбарият олдига ҳам кирмай, тўғри лабараторияга келди.

Шу воқеадан икки кун ўтиб Зуфаровга Марказкўидан қўнгироқ бўладж. Ўша куни Тошмига янги ректор тайинланди.

Илмнинг  қудрати, бирдамлик ва ҳамжиҳатлдикда эканини ўз фаолияти мисолида  исботлаб бера олган Комилжон Зуфаров энг аввало соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган  кибр, манманлик ва субитсизлик билан курашди. Муоммолар гирдобида қолаётган тиббиёт илмининг ривожи учун бор куч ғайратини сарфлади. У қисқа муддатда хамма фаолиятни ўрганди. Муаммолар мавжуд эди:Маҳаллий кадрлар етишмовчилиги, илмий ишларнинг сустлиги…Мавзулар тарқоқлиги ва   моддий техник базанинг бўшлиги.

Замонавий асбоб ускуналар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳўжалик ишлари ўлда жўлда, маърузалар ўқиш учун заллар етишмайди..ўқув хоналари кам. Тиббиёт илмини бундай маърифатга эҳтиёж катта бўлган  носоғлом муҳитда такомиллаштириб бўладими…

Бу режаларни амалга ошириш учун аввало вақт кейин ишончли команда зарур эди. К. Зуфаров  энг аввало ўз атрофига хайрихох инсонларни, илм ўрганиш истагида бўлган ёшларни йиғди. Уларга қуйиладиган талаб битта. Бошлаган ишни чала ташлаб кетмаслик, илм йўлида бир-бирига елка тутиб ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш.

Ҳар пайшанба куни ректорат мажлиси чақирилиб белгилаб олинган режалар таҳли этилди. Галдагиги вазифалар қисқа ва лўнда аниқ мақсадларга хизмат қиладиган бўйруқлар имзоланди. Ҳамма гап назоратни қўлдан бой бермасликда. Комилжон Зуфаров бу одатини уруш майдонларида душман хавфи яқинлашаётган палладаги тактик режалар тузиш жараёнида синовдан ўтказиб улгурганиди.

Шунинг учун ҳам К.Зуфаровнинг илмий мажлислари бутун бошли институт ҳаётининг муҳим жиҳатларини ўзида тўлиқ намоён этадиган даражага кўчди. Ишнинг бу тарздаги янгича услуби тез орада ТОШМИда стажёр тадқиқотчи лавозимининг амалётга киритилишига туртки бўлди.

Бироқ, тиббиётнинг бошқа соҳаларидаги  муаммоли вазиятлар илм кишиларидан  юзакичилик ва саёзликни бартараф этиб, ўқиб –ўргани ва янгилик яратишга жиддий ёндошувни талаб этарди.

Янги ректор илмий кенгаш олдига муҳим вазифа ижросини юклади.  Ўзбекистонда Гастроэнтрология , жигар хасталиги кўпайиб бораётганиди.Энг катта  муаммо мавжуд касалликлар қолдираётган асоратларни аниқлашдаги чигалликларда эди.

Бу эса Гастроэнтирология муаммоларини бартараф этишдаги энг катта тўсиқ ҳисобланарди.Комилжон Зуфаров тарқоқ кучларни бирлаштириш даври келганлигини сезиб турарди. Бунинг учун ёш олимларни Гастроэнтрология соҳасига қизиқтириш, илмий ишлар мавзусини шу оҳага буриб, турдош качсалликларни аниқлашда ҳам янгича ёндошувни қўллаш лозим.

Бу ишларни амалга оширишнинг бирдан бир йўли билимлиларни рағбатлантириш.

1966-1967 йй

ТОШМИда махсус комиссия тузилиб, илмни ташкил қилишнинг кўп йўллари ўйлаб топилди. Шу йили кафедра қошидаги янги лабораторияда электрон микроскопик, гистохимик, морфологик сингари гурухларга фан номзодлари жалб этилиб, уларнинг жамоатчилик асосидаги иш тартиби йўлга қўйилди.

Янги ўрнатилга тартиб шундан иборат эдики, ҳамма гуруҳлар фаолияти тез- тез ўзини янгилаб борарди. Бу эса илм қилувчиларнинг ўз- ўзидан бир-бировига боғланиб қолишига сабаб бўлди. Эгаизм ўрнини бир мақсадли ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатлик эгаллади.

Ҳар сешанба «диссертация куни» деб юритилди. Илмий иш пишмагунича ҳимояга рухсат берилмади. Шу тариқа барча кафедралардан ҳамма жамул жам иштирок этадиган ҳар Сешанбанинг 13 00даги  мажлиси ёш олимларга  илм билан курашиш усулларини ўргатиб борадиган амалиёт соатига айланиб қолди.

Комилжон Зуфаров шу қайноқ жараённинг бошида туриб Москвалик олимлар билан тажриба орттирди. Кўп адабиёт ўқиди. Ректорлик даврида тиббий морфология соҳаси шунингдек, бошқа клиник соҳаларда ечимини кутиб ётган масалаларни ўртага кўндаланг қўйди.

Унинг ўзгаларникига ўхшамайдиган  фидоийлигини биргина мисолда кўриш мумкин.

Биология фанини ривожи электромикроскопияга жуда кўп жиҳатдан боғлиқ. Афсуски ўша пайтларда Ўзбекистонгда бу соҳага бўлган эътибор жуда суст эди.

Собиқ Иттифоқнинг ССВ вазири Борис Петровский 80 ёшида ҳам бемалол жарроҳлик амалиётини олиб борадиган қўли енгил доктор, тиббиёт оламида катта ҳурмат ва эътибор қозонган илм кишиси бўлган. Бир куни Комилжон Зуфаров шу инсоннинг ёнига аниқ таклиф билан киради. Нуфузли идора раҳбари диққатини дадиллик билан Электромикроскопияни биология фани ривожига тадбиқ этиш масаласига қарата олади.

Шу ташаббус сабаб 1969 йилда  ТОШМИда  Ижтимоий фанлар мутахассислари: биолог,физик ва математиклар учун катта имконият эшиклари очилди.

Шу йилнинг ўзида 7 нафар физик, икки нафар математик ҳимояга чиқди.

Улардан бири биология фанлари  доктори Йўлдошев эди. Шундан сўнг айнан шу соҳа ривожи йўлида ўнлаб ҳимоялар қилинди.

Буларнинг ҳаммасига Тиббиёт фидоийси, уруш кўрган жанговор шифокор Комилжон Зуфаровнинг ташаббусли ишлари сабаб бўлди.

Ҳа, Комилжон Зуфаров бошлаб қўйган ишини кўрсатишнинг, белгилаб олинган режаларни ҳаракатга кетиришнинг уддасидан чиқаётганиди. Аввало У тиббиёт илми учун муҳим бўлган ислоҳотларни ўз кафедрасидан бошлади. Ўқув ва илмий фаолият учун шароит яратишни бош вазифа деб билди. Шу мақсади йўлида тиниб тинчимади. Унинг узоқни кўзлаб, тадбирли режа ва ижодкорлик кайфияти билан бошлаган ишлари сабаб,1966 йили янги 4 қаватли Морфологик бўлим қуриб битказилди. Гистология, Анотомия сингари 8 та ўқув зали ташкил этилди. Қабул имтиҳонларининг иши анча енгиллаштирилди.

Ҳамма қаватлар ҳатто ертўлаларга ҳам тиббий жиҳозлар олиб келинди.

1970 йил.

Ўша даврда электрон микраскоплар нафакат Ўзбекистонга балки, Марказий Осиёга эндигина олиб келиниб, амалиётга тадбиқ этилган дастлабки йиллар эди. Тиббиётдаги Гастроэнтерологик муаммоларини  бартараф этишда  электрон микроскопик ва биохимик тадкикотларга талаб кучайиб борарди.

Бу борада  академик К.Зуфаров лабараториясида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар жаҳон андозалари даражасида эканлиги тан олинаётган эди. Худди шу даврда,  инсоннинг мураккаб аъзоларидан ҳисобланган буйрак ва меъда ости бези хужайраларининг ҳужайра ичи жараёнларини чуқур тадқиқ қилишга талаб кучайганди. Ёш олимлар олдида  эксперементал диабетда электрон микроскопик цитохимия ва радиоавтография методларини йўлга қўйиш ва уларни такомиллаштириш амалиётини ҳаётга тадбиқ этиш режаси турарди. Мазкур илмий ишланма хорижий мамлакатлар тадқиқотчиларида ҳам  катта қизиқиш уйғотаётганиди. К. Зуфаров яратган “Морфологлар мактаби” эндликда қўшни давлатлар учун ҳам етук мутахассислар етказиб бера бошлади. Шулардан бири тиббиёт фанлари доктори профессор Бахтиёр Ҳидоятов эди.

Бахтиёр ака билан кўп илмий анжуманларда бирга бўлганмиз.

У менга устози Комилжон Зуфаровнинг олимлик ва одамийлик ҳислатлари ҳақида кўп сўзлаб берганиди.

Бахтиёр Хидоятов:

“ Ўша даврда Тошкент шаҳри морфологларнинг маркази сифатида тан олинди. Мен устозим Комилжон Зуфаров топшириғи билан  Морфологларнинг Халкаро Конгресси ва съездларида қатнашиб   минтакавий илмий анжуманларни ташкил этишда фаоллик кўрсатган бахтли шогирдман.  Сира ёдимдан чиқмайди, Тошкентга  Хориждан илк маротаба микроскоплар олиб келиниб, хазм ва сийдик аъзолари бўйича биринчи электромикроскопик атлас чоп этилганида   Москвалик  етук мутахассислар  хайратларини яширолмагандилар. Тошентдаги тиббиёт шаҳарчаси, Тошмининг аминстратив ва морфологик корпуслари   дунё тан олган олим, теран тафаккур соҳиби Ўзбек мафологлар мактабининг асосчичи КОМИЛЖОН ЗУФАРОВнинг мубюорак  номи билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ

КОТИБИ: ГУЛЧЕҲРА МИРЗАЕВА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan