«Бўлажак шифокор қизларга маслахатлар» мавзусида онлайн учрашув ташкил этилди

11 май куни Тошкент тиббиёт академиясида ЗООМ платформаси орқали 1-курс қизлари учун «Бўлажак шифокор қизларга маслахатлар» мавзусида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда факультет декани профессора Халматова Барно Турдиходжаевна, 1-сон факултет ва госпитал терапия каефдраси доценти Ахмедова Нигора Акбаровна, акушерлик ва гинекология кафедраси доценти Аюпова Дилдора Абдукаххаровна,Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Ниёзова Нилуфар Шомуратовна, 2-сон болалар касалликлари кафедраси катта ўқитувчиси, факультет хотин қизлар кенгаши раиси Каримова Барно Норматалиевна, 3-курс аълочи талабаси Мисирова Ширина, 6-курс аълочи талабаси Ҳамраева Умида ва бошқалар ўзларининг мавзуга доир қизиқарли суҳбатлари билан иштирок этдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan