Юртимизга Американинг Питтсбург университети делегацияси ташриф буюрди…

Shadmanov Alisher Kayumovich

Юртимизга Американинг Питтсбург университети делегацияси ташриф буюрди.
1787 йилда ташкил этилган ПИТТСБУРГ УНИВЕРСИТЕТИ AҚШнинг Пенсилвания штатига қарашли Питтсбург шаҳрида жойлашган. 17 та коллеж ва мактабдан иборат тиббиёт олийгоҳда бугунги кунда 35 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.

 

 

 

 

 

-Питтсбург университети тиббиёт факултети AҚШнинг енг яхши тиббиёт мактаблари қаторига киритилган.
-Питтсбург университети жамоат тадқиқот университети бўлиб, дунёнинг энг яхши университетлари орасида 156-ўринни эгаллаган. -Тадқиқот тоифаларига кўра 13-чи, бирламчи тиббий-санитария хизмати соҳасида да 14-чи
– дунёдаги энг яхши тиббиёт мактабларининг мавзулар рўйхатидан 17-ўринда турадиган Питтсбург тиббиёт олийгоҳи 2021 йилда АҚШнинг шимоли шарқидаги 1чи штат университети деб топилди.

Shadmanov Alisher Kayumovich
-2021 йилда Питтсбург университети AҚШ давлат тадқиқот университетларининг энг юқори кластерига кирди.

Shadmanov Alisher Kayumovich
Бугун дунёдаги нуфузли тиббиёт олийгоҳининг эпидемиология ва биокимё йуналиши бўйича етакчи олимлари Питтсбургнинг ўқув ишлари ва халқаро дастурлар бўйича проректор ўринбосари, эпидемиолог Маргарет МcДоналд, Тиббиёт мактабининг халқаро тиббий таълим дастурлари директори, ички касалликлар шифокори, Тиббиёт профессори Майкл Елники ҳамда Тиббиёт факултети декан муовини биокимё бўйича молекуляр биология фанлари номзоди биолог олим Салим Хон лар дастлаб Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор А.Шодмонов қабулида бўлдилар.

Мулоқот чоғида ҳамкорликдан кўзланган мақсад, ТТА ва Питтсбург тиббиёт олийгоҳлари ўқув жараёнини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш юзасидан фикрлар алмашилди.
Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари билан Америкалик олимларнинг илмий –амалий учрашувлари айниқса сермазмун кечди. Меҳмонлар дастлаб Тошкент тиббиёт академияси илмий педогогик жамоасининг ўқитиш методикаси билан танишди. Шунингдек, Питтсбург университети олимлари Тошкент тиббиёт академияси кафедраларидаги амалий жараёнлар билан яқиндан танишдилар. Клиник базалар ишини бориб кшрдилар.


Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби Америкалик олим, эпидемиолог Маргарет МcДоналддан ташриф таассуротлари ҳақида сўради:
Мухбир: Бошқа олий таълим муассасаларидан фарқли ўлароқ пандемия жараёнидаги ўқитиш методикаси тиббиёт йўналишидаги университетлар илмий-педогогик жамоаси зиммасига қандай масъулият юклайди.
Маргарет МcДоналддан: / эпидемиолог олим АҚШ/
-айнан шу масалани биргаликда кўриб чиқиб, манфаатли ҳамкорлик қилиш учун ҳам шу ердамиз. Тўғри таъкидладингиз, Пандемия бизга кўп нарсаларда сабоқ чиқаришимиз, одатий ишларимиз ва тактик услубларимизга бошқача ёндошув билан муносабатда бўлишимизни ўргатяпти. Ҳусусан биз тиббиёт олийгоҳлари педогоглари онлайн усулда ҳам тиббиёт фанларини чуқурроқ ва самаралироқ ўқитиш мумкинлигини тушуниб етдик. Бизнинг Университетимиз талабалри сингари ТТА талаба ёшлари ҳам анъанавий дарсларни интиқлик билан кутаётганлигигап ишончим комил.
Тан олиш керак онлайн дарслар, илмий- анъанавий офлайн дарслар ўрнини тўлиқ боса олмайди. Шундай бўлсада, вазиятдан келиб чиқиб ўқитишнинг қулай ва самарали усулларини топишимиз зарур. Бугун академия ўқитувчилари билан учрашув жараёнида олий ҳамширалик курслари ҳақида қизиқарли маърузаларини мароқ билан тингладим. Магистрлар билан очиқ мулоқотдан таъсирландим. Сизларда яхши мутахассислар тайёрлашга астойдил киришилганини сезилиб турибди. Ёшларнинг фикри теран, муҳими улар илмий изланишда.
Мен бунга ҳамширалик йўналишидаги музокараларимиздан сўнг амин бўлдим. Бизда ҳам ҳамширалик курслари мавжуд.Фарқли жиҳати бизда курслар 4 йиллик. Ҳамшираларни олий тоифадаги амалиёт кўрган ҳамширалар ўқитади. Сизларда бироз бошқачароқ. Кафедраларда 3 йиллик хамширалик курси тингловчиларига шифокор педогоглар дарс берар экан. Биз ТТА профессор ўқитувчилари билан бу масалада ҳам тажрибалар алмашишга келишиб олдик.
Таклифим, ҳамшираларни малакали, тажрибада синалган олий тоифали ҳамширалар тайёрласин. Ўз амалиётидаги тажрибаларини ўргатсин. Бу жараёнда кўпроқ амалиёт муҳим.
Питтсбург Университети делегацияси юртимизда 23 майга қадар бўладилар.
Машкур ташрифнинг биринчи куни Тошкент тиббиёт академияси билан Питтсбург университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мемомрандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan