“Коррупция маънавият кушандаси” мавзусида тадбир ташкил этилди

“Коррупцияга қарши  кураш бўйича ўтказиладиган тадбирлар жадвали” асосида шу йил 27 май куни Тиббий педагогика факультетида “Коррупция маънавият кушандаси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Юридик университети жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Ниязова Саломат Сапаровна иштирок этди.  Маърузачи коррупция иллатига нималар сабаб бўлиши мумкинлигида тўхталиб ўтар экан, хизмат даврида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзи  қатнашган айрим тадбирлар тўғрисида қисқача маълумотлар берди. У киши ҳам таълим соҳасида коррупцияга йўл қўймаслик, баҳо учун пора бериш ва пора олишга чек қўйиш учун фанларни яхши ўзлаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Яна бир йўналиш – ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш зарурлигини талабаларга етказди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan