Тошкент тиббиёт академияси ходимлари томонидан Олмазор тумани “Хислат” махалласида “1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан байрам тадбири уюштирилди

 1 июнь куни Тошкент тиббиёт академиясида   “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси, академия Хотин қизлар кенгаши, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда маҳалла ҳамкорлигида  “1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати  билан “Хислат” махалласи болалари ўртасида “Қувноқ стартлар” хамда “Олам – болалар нигохида” мавзусида катта байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир дастурига кўра болалар ўртасида шарни катта қилиш, ўғил болалар ўртасида мини футбол, қизлар ўртасида арқон сакраш, энг кичик болажонлар ўртасида энг чиройли рақс ва 10-12 ёшли болалар ўртасида  асфальтга “Олам – болалар нигохида” номли  расм чизиш мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар Тошкент тиббиёт академияси томонидан ажратилган совғалар билан тақдирланди. Байрам тадбири болаларга ўзгача қувонч бағишлади.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan