Тошкент тиббиёт академиясида “Беш минг қадам фаол юриш” мавзусида спорт тадбирлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, оммавий жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 6099-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10-4-5/2603- сонли кўрсатма хатини таъминлаш мақсадида хар хафтанинг шанба куни “Саломатлик куни”  эълон қилинган.

Шу муносабат билан 2021 йил 5 июнь куни Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор” спорт мажмуасида Олмазор тумани тиббиёт муассасалари, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда яқин атрофда жойлашган Хислат, Жийдали, Шифокорлар маҳаллалари фуқаролари ўртасида 10.000 қадам ва гимнастрада спорт тадбири ўтказилди. Спорт тадбирларида жами 150 дан ортиқ спорт ихлосмандлари иштирок этдилар.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan