«Болаларга беринг дунёни» шиори остида ҳайрия тадбири ташкил этилди

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ. 3 июнь куни ТТАнинг Тиббий радиология кафедрасининг мудири Исмаилова Муножот Ҳаятовна раҳбарлигида кафедра профессор-ўқитувчилари Республика Онкология Илмий Марказининг болалар онкологияси бўлимида болаларнинг қувончини кўтаришга шайландилар. Ана шундай эзгу ғояни амалга оширишга бел боғлаган ҳолда 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Республика Онкология Илмий Маркази болалар онкологиясига китоблар карвони йўл олди.  «Болаларга беринг дунёни» шиори остида ўтказилган ҳайрия тадбири шифохона болажонларида унутилмас таассурот қолдирди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan