Бугундан бошлаб Тошкент Ботаника боғида Ёшлар ва талабалар форуми старт олди…

Бугундан бошлаб Тошкент Ботаника боғида Ёшлар ва талабалар форуми старт олди.

«Учинчи Ренессанс бунёдкорлиги» шиори остида ўтаётган мазкур форумда Тошкент тиббиёт академияси талабалари ҳам иштирок этдилар.


Ёшлар куни ва 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан ташкил этилган тадбир Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа идора-ташкилотлар томонидан ўтказилаётганлигини таъкидлаш жоиз.


Бугун Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари академия ректори Алишер Шодмонов ҳамда проректор Т. Бобомуратов бошчилигида Ёшлар форумида иштирок этдилар.


Мақсад ва моҳияти жиҳатидан ташаббускор ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларга ўз кўникма ва қобилиятларини намоён этиш, ёш авлоднинг илм-фан, санъат, маданият ва спортга бўлган қизиқишини ошириш, талабалар ва битирувчиларга жамиятда муносиб ўринларини топишга ёрдам беришга йўналтирилган Ёшлар Форумининг биринчи куни бўлажак шифокорларда катта таассурот қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan