Н.И.Пирогов номидаги университетнинг 11 та ординатура мутахассисликларига қабул жараёни

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари келишувига асосан 2021-2022 ўқув йили учун Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг (Москва шаҳри) қуйидаги 11 та ординатура мутахассисликларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул жараёни ташкил этилди.

Т.р. Мутахассислик номи Ажратилган ўринлар сони
1. Радиология 2
2. Онкология 4
3. Гематология 2
4. Детская онкология 2
5. Эндокринология 8
6. Нефрология 2
7. Пульмонология 3
8. Рентгенэндваскуляр ташҳислаш ва даволаш 3
9. Юрак қон-томир хирургияси 2
10. Педиатрия 6
11. Аллергология и иммунология 1
Жами 35

Ушбу ординатура мутахассисликларига қабул бакалавриатнинг “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим негизида амалга оширилади. Ординатурада ўқиш тўлов-шартномаси асосида бўлиб, ўқиш учун маблағ “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси ҳисобидан қопланади.

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларида ўқиш истагини билдирган талабгорлар танлов асосида қабул қилинадилар.

Танлов босқичлари:

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг мутахассисликлари бўйича танлов эълон қилинганлиги ва танлов жараёнини ўтказиш тартиби тиббиёт олий таълим муассасаслари ва филиаллар расмий вебсайтида, ҳамда ОАВларида эълон қилинади.

2021 йил 28 июндан бошлаб Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига танлов бўйича маслаҳат ва маълумот бериш бўйича қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилинг: +998 71 260-31-23; 260-36-90; 262-34-02.

Талабгорларни даслабки танлов (суҳбат)дан ўтказиш.

2021 йил 28 июнь – 7 июль кунлари Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига дастлабки танлов (суҳбат)да қатнашиш истагини билдирган “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчилари ҳужжатларини (паспорт, диплом ёки диплом ўрнига берилган ҳужжат pdf-форматдаги нусҳаси) онлайн қабул қилиш ҳаволаси https://docs.google.com/forms/d/1-wC0ZZMqlhGnohMA_M25DNDsVZLYowUibacs0fOlyqU/edit

2021 йилнинг 8-9 июль кунлари Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссияси қошида дастлабки танлов (суҳбат)дан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан талабгорларнинг дастлабки танлов (суҳбат)дан ўтказиш Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ташкил этилади.

Ишчи гуруҳнинг дастлабки танлов (суҳбат) ҳулосаси (“тавсия этилади” ёки “тавсия этилмайди”) асосида Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул танловида иштирок этувчи талабгорлар рўйхати шакллантирилади.

2021 йил 9 июлидан 7 августга қадар Ишчи гуруҳ томонидан танловида иштирок этишга тавсия этилган абитуриентларнинг ҳужжатларини Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича эълон қилинган сайтида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. Абитуриентларга ҳужжаталарни рўйхатдан ўтказишда қулайлик яратиш мақсадида битирувчи ҳужжатларини расмийлаштириш ва тегишли сайтга жойлаштириш ОТМлар ва филиаллар томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети томонидан эълон қилинган вебсайтда клиник ординатура мутахассисларига қабул танлови онлайн тест саволлари бўйича абитуриентлар ўз-ўзини назорат қилиш учун имкониятлар яратилади.

2021 йил 9 – 13 август кунлари абитуриентлар Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича онлайн тест синовлари ўтказилади. Абитуриентларнинг Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатура мутахассисликларига қабул бўйича онлайн форматдаги тест синовларида иштирок этишлари марказлашган ҳолда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ташкил этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan