Тошкент тиббиёт академияси ректори А.К.ШАДМАНОВнинг – вакцинация бўйича суҳбати…

 

Aйни пайтда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ дунёдаги пандемик вазиятни барқарорлаштириш, унга қарши самарали курашиш учун вакцинадан кўра ишончлироқ восита кўринмаяпти.

Бугун мамлакатимизда ҳамма ҳам вакцинанинг фойдаси, унинг аҳамиятини тўғри англаб етаётгани йўқ. Очиғини айтиш керак, дунёнинг кўплаб мамлакатлари аҳолиси вакцина олиш ва унга етишиш орзусида юрган бир пайтда биз ушбу восита тўғрисида нотўғри ва асоссиз маълумотлар, миш-миш ахборотлар тарқатиш орқали вакцинани хор қилмоқдамиз.

❓Ер юзида коронавирусга қарши вакцина олишни бошлаганлар сони 3 миллиарддан ошиб, 4 миллиардга яқинлашиб қолган бир пайтда нега халқимиз унинг фойдасини ҳали ҳам тушуниб етмаяпти?

❓Aгар юртимизда эмланиш тадбирлари шу тахлит давом этса, яқинларимизни бу дарддан қачон ва қандай ҳимоя қиламиз?

❓Вакцинацияга қаршилик кўрсатиш қандай салбий оқибатларга олиб келади?

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали тайёрланган ушбу телесуҳбатда шу ва шу каби саволларга атрофлича жавоб оласиз.

 

 

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.