КАСБИЙ ПАТРИОТИЗМ ВА ЭЗГУЛИК БИЛАН… 

 КАСБИЙ ПАТРИОТИЗМ ВА ЭЗГУЛИК БИЛАН…

Бир қарашда топшириқлар жуда оддий ва ижроси осондай туюлади.  Аслидачи…

Ҳар бир ҳатти ҳаракатимиз ортида инсон ҳаётидай азиз ва муҳим жараёнга масъуллик, ҳайриҳоҳлик, одамлар дардига дармон бўла олишдек садоқат мужассам эмасми.

Юртимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш нисбатан кўпайиб бораётган айни бир вазиятда ҳар биримизнинг кўнглимиздан шу туйғулар кечиши табиий. Қўлдан келса илмимиз, ҳаётий тажрибамиз…ҳеч бўлмаганида ҳолисона дуо ва меҳрли далдамиз билан қадрдонларимиз, яқинларимиз дардига малҳам бўлишга ҳаракат қиляпмиз.

“Бугун бизнинг ўрнимиз халқ орасида. Ахир шунчаки қараб туролмаймиз. Виждон амри билан, қассамёдимизга содиқ қолиб касбимиз тақазосига кўра ўз бурчимизни бажаришда янада фаолроқ бўлайлик. Бу сизнинг қўлингиздан келади!!!!! Мен бунга ишонаман…шу кундан бошлаб ёзги таътил даврида ТТАнинг барча профессор ўқитувчилари тиббиёт ходимлари билан бир сафда туриб халқимиз дардига дармон бўламиз. Илтимосим, ишингизни виждонан бажаринг…  ЎЗИНГИЗНИ ва ЖАМОИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!!!”

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмоновнинг катта илмий жамоасга қилган мурожаатига ҳали қўп вақт бўлмади. Ана шу қисқа давр ичида академия профессор ўқитувчилари инсон саломатлигини ҳар нарсадан устун билиб коронавирус инфекциясини олдини лиш ва даволаш амалиётида фаол иштирок этмоқдалар.

Тошкент тиббиёт академиясининг махсус ишчи гуруҳи айни кундарда Тошкент шаҳридаги барча туманларда КОВИД буйича КОЛЛ марказларида аҳолини қизиқтираётган саволларга саволларга жавоб бермоқдалар.

Шунингдек, уйда даволанаётган беморлардан телефон оркали хабар олиш, амбулатор даволаниш динамикасини назорат килиш, Ковид аникланган беморларга Ковид боксларини ўз вактида таркатилишини назорат килиш ишларида улар ҳамжиҳатли билан иштирок этмоқдалар.

Оилавий поликлиника биносининг энг қулай ва баҳаво қисмида , фуқаролар мурожаати учун шароит ҳозирланиб,  талаб даражасида фильтр ташкиллаштирилди.  уқароларга: ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, одамлар гавжум жойларда мулоқотларни камайтириш тўғрисида мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқа.

Навбатчилик вақтида ходимлар томонидан фильтрда келганларни қабул қилиб, муаммосини ўрнатилган тартибда ҳал этиляпти. Икки нафар патронаж ҳамшира муаммоли оилалар билан «Онлайн патронаж» фаолиятини доимий назоратга олиб,  «Мобил ковид-бригада» иши ўрнатилган тартибда йўлга қўйилган.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan