Тошкент тиббиёт Академияси ўқув ишлари бўйича проректори Боймурадов Шухрат Абдужалилович РФА табиий фанлар академиги дипломига сазовор бўлди

Боймурадов Шухрат Абдужалилович

Боймурадов Ш.А. 1969 йилда туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти стоматология факультетини тамомлаган, 1995 йили иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти 2 клиникаси юз-жағ жарроҳлик бўлимида юз-жағ жарроҳлиги мутахассислиги бўйича интернатурани ўтган. 1995 йилдан буён илмий педагогик фаолият билан шуғулланади. Инглиз ва рус тилларида эркин илмий музокараларга кириша оладиган иқтидорли шифокор Россия, Австрия давлатларида ўз касбий малакасини ошириб қайтган.

2017 йиладан ҳозиргача Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Олим “Пастки жағ синиши ва унинг асоратларини комплекс даволашда иммуномоудлинни қўллаш” мавзусидаги диссертация ишини Стоматология ихтисослиги бўйича (2002 йилда ҳимоя қилган)

Докторлик диссертация мавзуси “Юз скелети суяклари қўшма жароҳатланган беморларда диагностика ва даволаш усуллурини такомиллаштириш” У мазкур илмий ишни Стоматология ихтисослиги бўйича 2014йилда Республикада биринчилардан бўлиб инглиз тилида ҳимоя қилган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймурадовнинг ҳозиргача 165 илмий ва ўқув услубий ишлари : шундан 2 монография, 3 ўқув қўлланма, 8 услубий қўлланма, 4 ихтирога патент, 93 мақолалари эълон қилинган. Шулардан 43таси халқаро нашрларда чоп этиган.

Тошкент тиббиёт академиясида илмий ишлар проректори лавозимида ишлаш даврида Республика миқёсидаги бажариладиган 20та ва 2 та халқаро илмий грантлар, Европа иттифоқини “Эрасмус плюс” лойиҳалари бўйича 5 та грантни амалга оширган.

Российская академия естественных наук

Чуқур илмий мушоҳадаси, теран фикри билан илмий педогогик жамоа ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари орасида ката ҳурмат қозона олган Шуҳрат Боймуродов Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Россия Фанлар Академияси томонидан табиий фанлар академиги дипломига лойиқ топилди. Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти ва илмий педогогик жамоамиз камтар инсон, илм фидоийси, интилувчан ёш раҳбар, самимий қалб соҳиби Шуҳрат Боймуродовни ушбу эътироф билан табриклаб, олимнинг бундан кейинги илмий педогогик фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.