Тошкент тиббиёт академиясининг 1-ўқув биноси олдида чанг миқдори 52,8 баробарга ошган!

Бугун 2021 йилнинг 5 ноябр куни “Ўзгидромет” маълумотига кўра, Тошкент шаҳри ҳавосида чанг миқдори 30 баробаргача ошган.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўча, Тошкент тиббиёт академиясининг 1-ўқув биноси олдида ўтказилган текширув натижалари PM-10 миқдорининг РЭКдан 52,8 баробарга, PM-2.5 миқдори 12,9 баробарга ошганини кўрсатди.

Ps: Машинада юрганлар учун ҳозирги вазиятда фойдали маслаҳат.
Шу белгили, ҳавони машинангизнинг ичидан ҳайдаб берувчи тугмани босинг, шунда ташқаридан чанг кириши 80-95% йўқолади!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan