Toshkent tibbiyot akademiyasi va Janubiy Koreyaning «Daegu Haany University» mustahkam hamkor

???????????????? Жанубий Кореянинг «Daegu Haany University» (DHU) халқ табобати йўналиши бўйича 2, тиббиёт таълими бўйича 35 ва Жанубий Корея Университетлари орасида TOP-100 таликка кирувчи олий таълим муассаси ҳисобланади.
DHU асосий йўналишлари бўйича бир нечта инстититларни ўз ичига олган, улар:
✔️ Корея халқ табобати;
✔️ Соғлиқни сақлаш;
✔️ Атроф-муҳит;
✔️ Маданият;
✔️ Бизнес ва информация;
✔️ Қишлоқ хўжалик ва дизайнлардир.
DHU 1981-йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 7000 нафардан ортик талабани ўз ичига олган.
Жорий йил 31-июл куни ташкил этилган Тошкент тиббиёт академиясининг делегациясини ташрифи давомида ушбу DHUни тузилиши, талабалар яшаш жойлари, тарихий обидалари, косметология ва халқ табобати билан боғлиқ бўлган ўсимликлар плантациялари, кутубхона ва янги қурилаётган ўқув бинолари билан танишув жараёнлари бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида DHU ўзининг ўқув программаси, режа ва дастурлари билан бўлишди. Янги ўқув йилидан DHU педагог-ўқитувчилари Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюришиб, талабаларга дарс беришда ва Тошкент тиббиёт академиясининг таълим жараёнига кенг жалб килиниши келишилди.
Тошкент тиббиёт академияси билан олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини кучайтирилгани, талабалар алмашинуви йўлга қўйилгани, келажакда ходимлар малакасини ошириши кучайтирилиши ҳамда амалий жиҳатдан қилинган илмий ишлар натижаларини инобатга олиб, Тошкент тиббиёт академиясининг ректори А.К.Шадмановга ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи М.М.Жафаровларга «Daegu Haany University» Президенти Chang Hoon Byun томонидан «Фахрий профессор» унвони топширилди.

2 Replies to “Toshkent tibbiyot akademiyasi va Janubiy Koreyaning «Daegu Haany University» mustahkam hamkor”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan