Замонавий педиатриянинг долзарб муаммолари: болалар касалликлари диагностикаси ва давосининг янги имкониятлари

АХБОРОТ ХАТИ
Ҳурматли ҳамкасблар! Сизларни 2023 йил 3 ноябрь куни Тошкент тиббиёт
академияси (ТТА) Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда
ТТА базасида (бевосита мулоқот ва масофавий технологиялар воситасида) халқаро
миқёсида иштирок билан ўтказиладиган “Замонавий педиатриянинг долзарб
муаммолари: болалар касалликлари диагностикаси ва давосининг янги
имкониятлари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз.
Анжуман иши йўналиши:
 Болалар касалликларининг диагностикаси ва даволашнинг инновацион
усуллари
 Неонатология, болалар кардиологияси, неврологияси, кардиоревматологияси,
аллергологияси ва нефрологиясининг замонавий клиник жихатлари
 Болаларда нафас аъзолари касалликлари диагностикаси, даволаш ва
профилактикасининг янги имкониятлари
 Болалар касалликлари клиникасида ковиддан кейинги синдром
 Болалар хирургияси ва стоматологиясининг долзарб муаммолари
 Эрта ёшдаги болаларни овқатлантириш, кўкрак сути, унинг бола ва она
саломатлигидаги аҳамияти
 Болалар касалликларини ташхислаш ва даволашда генетик текширув
усулларининг янги истикболли имкониятлари
 Болалар касалликлари ривожланишида экологик мухит омилларининг
долзарб муаммолари
 Ёш тадқиқотчи (талабалар учун)
Анжуманда қатнашиш учун таклиф қилинади: педиатрия, неонатология,
болалар стоматологияси, болалар хирургияси, болалар неврологияси, болалар
аллергологияси, болалар нефрологияси соҳасидаги олимлар ва амалиёт
шифокорлари, илмий ходимлар, ўқитувчилар, магистрантлар, докторантлар, ҳамда
соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ва раҳбарлари.
Анжуманда мақола нашри, тезис билан ёки нашрсиз (тингловчи сифатида) ҳам
иштирок этиш мумкин. Ҳар бир муаллиф 2 тадан кўп бўлмаган тезис юбориш
ҳуқуқига эга. Тезислар бепул чоп этилади. Тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида
қабул қилинади. Конференцияда қатнашиш: маъруза билан ёки фақат тезис чоп этиш.
Конференцияга мақола ва тезислар 20 октябр 2023 йилгача қабул қилинади.
Мақола ва тезисларни қуйидаги почтага юбориш керак: conf.pediatr.2023@gmail.com
Тезисларга қўйиладиган талаблар: Матн Microsoft Word 2007 текст редактори,
Times New Roman 14 шрифт, 14, оралиқ интервал – 1,0 форматда терилган ва
ҳажми 1 бетдан кўп бўлмаслиги керак. Текстда схема, жадвал ва адабиётлар
руйхати келтирилиши шарт эмас

АХБОРОТ_ХАТИ_Педиатрлар_илмий_амалий_конференцияси_03_11_2023_.pdf

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan