ЯНГИЛИК ЭМАС ЛЕКИН АВЖИДА.
2024-2025 ўқув йили даврида талаба-ёшлар орасида кузатилаётган муаьмолардан бири ва энг кўп ОТМ лари ўртасида кузатилаётган муаъмо бу талаба ёшлар дарсга келмаслик оқибатида (НБ) олмаслик ва уни қайта топшириш (отработка) қилмаслик мақсадида.
Талаба (НБ) олмаслик мақсадида дарсга, (паточый лекцияга) кириб қанашадиган яъни дарсда талаба йўқлигини билдирмайдиган ўриндош қидиради, ўриндошни биринчи ўринда ўзи ўқиб турган институтдан кейинги ўринда бошқа институт ва университетда ўқийдиган телаба ёшлардан қидиради ва алббата ўриндош талаба-ёшларлар орасидан топади.
Бунинг учун ўриндош топиш маньбаси, телеграмм каналда талаба ёшларнинг ўриндош бўлиб дарсга, ( паточний лекцияга) қанашадиган группаси мавжуд бўлиб, талаба бошқа ОТМ ларидан ўриндош топади.
Ўриндошни талаба топганидан сўнг ўзаро келишади ОТМнинг қаерда жойлашганлиги ва узоқ яқинлигини ҳисобга олиб (НБ) олмаслик нархи келишилади, нарх-наво қуйидагича белгиланар экан 1-пара (паточный лекция)нинг нархи шу олийгоҳдан бўлса 50 000 сўмдан бошланади, ўриндош бошқа олигоҳдан бўлса унда нарх 100 000 сўмдан бошланади.
Бугунки кунда бундай ҳолатлар ОТМ ларида талаба-ёшлар орасида авж олиб бормоқда.
Талаба-ёшларнинг айтишича ҳар бир олий таълим муассаларида бўлиб ўтаётган дарс жараёнида (поточний лекция)да 1-6 нафар гача ўриндош талаба бошқа талаба ўрнига (поточний лекцияга) дарс жараёнига қатнашади.
Маълумот олинган манба: Тошкент шаҳрида таъсил олаётган бир груҳ талаба-ёшлар суҳбатидан.
Сиз ёшларни бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслигингиз учун огоҳлантириб айтамизкий, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.
Ушбу низомнинг 5-бобининг 36-бандида Талаба олий таълим муассасидан қуйидаги ҳолатларда четлаштириши мумкин.
-ўз хоҳишига биноан;
-ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
-ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
-бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
-ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
-талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
-суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда талабалар сафидан четлаштирилганлар талабалар сафига қайта тикланмайди);
-вафот этганлиги сабабли.
Талабалар бир-бирлари билан ўзаро ҳурмат ва дарс жараёнида самимий муносабатда бўлишлари лозим, бирор талаба бошқа бир талабага якка ёки гуруҳ бўлиб қўл кўтариши, тан жароҳати етказиши ёки шаънини қўпол равишда ерга урувчи ҳақоратли сўзлари айтиши, ҳужжатларни сохталаштириш, ёлғондан фойдаланиши орқали ва бошқа эгри йўллар билан имтиҳонга ўз ўрнига бошқалани киритиши, бошқа талаба ва абитуриентлар ўрнига имтиҳонга кириши қатъиян таъқиқланади.
Бу каби ҳолатларни содир қилган талабалар белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим университет ва институтларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғнсидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017-йил 20-июнь даги 393-сон Қарори билан тасдиқланган Низом талабалари асосида огоҳлантиришсиз талабалар сафидан четлатилади.
Тошкент Давлат тиббиёт университети Коррупцияга қарши
курашиш “комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими.
Бош мутахассиси Қ.Ҳайдаров.


