Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу тантанали байрам Ўзбекистон бўйлаб барча ўқув даргоҳлари, ташкилот ва муассасаларда кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан 2018 йил 6 декабр куни Тошкент тиббиёт академияси Академик лицейи фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами муносабати билан “Бу азиз Ватан барчамизники” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда ТТА профессор-ўқитувчилари, талабалар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.М.Зохидов иштирок этди.
Тадбирни ТТА Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов очиб бериб, давлатимиз мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганлиги, истиқлол бизни ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширишга имкон бераётган буюк куч эканлигини таъкидлаб, ўтирганларни байрам билан қутлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.М.Зохидов сўзга чиқиб Конституция байрами билан барчани муборакбод этди ва Академиянинг аълочи ва жамоатчи бир гуруҳ талабалари ва ходимларига эсдалик совғалари тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами муносабати билан қуйидаги Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшлари ходимлари тақдирландилар:
- Ҳамзаев Отабек – ТТА заковат клуби сардори, Даволаш факультети 607 гурух талабаси.
- Бойқобилов Лочин – ТТА талабалар футбол жамоаси сардори, Тиббий профилактика факультети 502 гурух талабаси.
- Телманов Достон – ТТА “Адреналин” ҚВЗ жамоаси сардори, Даволаш факультети 501 гурух талабаси.
- Султанов Самаджон Хасанбой уғли – Адреналин” ҚВЗ жамоаси сардори, магистратура босқичи гурух талабаси.
- Абдусаломов Ғайрат – ТТА театр жамоаси садори, Даволаш факультети талабаси.
- Ахмаджонова Гулхаё – ОМХ факультетининг фаол талабаси, 3 курс 303 гурух талабаси.
- Ҳайдарова Гулшана – Тиббий педагогика факультети 2 курс талабаси
- Мирсидиков Мираббос Тожимирза ўғли – Магистратура босқичи шошилинч тиббий ёрдам йўналиши.
- Мажидова Гузал Дадажоновна – Нормал ва патологик физиология кафедраси ассистенти.
- Ҳасанова Машҳура Абдувалиева – Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси.
Тантанали қисмдан сўнг талабалар томонидан “Адолат ва қонунимиз устиворлиги қомусимиз бош мақсадидир” мавзусида маърузалар тингланди.
Шундан сўнг ТТА Маданият уйи бадиий хаваскорлик жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.
Translate: Рус