Тошкент тиббиёт академиясида анъанавий тарзда “Талабалик баҳори-2019” фестивали бўлиб ўтди

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди:

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Тошкент Тиббиёт Академиясида ҳар йили “Талабалик баҳори” деб номланган талабалар фестивалини ўтказиш анъанага айланган. Талабалар фестивали 3 босқичда  бўлиб ўтади:

  1. “Бадиий ҳаваскорлик” йўналишида талабалар ўзларининг иқтидорларини намойиш этади. Бунда академиядаги 5 та факултет талабалари беллашади (2019 йил 25 март);
  2. Иқтидорли талабаларни илмий анжумани (2019 йил 26 март);
  3. Апрел ойи давомида 20 га яқин спорт тури бўйича факултетлараро спорт мусобақалари ўтказилиб, 26 апрел куни “Биз соғлом юрт фарзандлари” деб номланган спорт байрами бўлиб ўтади.

“Талабалик баҳори-2019” фестивалида талабаларнинг “Фольклёр чиқишлар”, “Яккахон хонандалар беллашуви”, “Оммавий раққосалар гуруҳи беллашувлари” ва ёш қаламкаш ижодкорлар томонидан  “Она юртим – Ўзбекистоним” номли беллашув, “Наврўзинг муборак азиз диёрим”, “Миллий қадриятларимиз” мавзуларида шеърлар ижро этилади, ёш ҳаваскор рассомлар ижодидан кўргазмалар танлови ташкил этилди.

Шу билан бирга академия талабалар турар жойида яшайдиган 1850 нафар талабалар орасида   “Энг озода турар жой”, “Энг намунали хона”, “Энг иболи қиз”, “Энг ибратли йигит” ва “Энг яхши бадиий чиқиш” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади.

Бу йид фестивалда 2500 дан зиёд талабалар иштирок этиб, 200 дан ортиқ талабалар бадиий хаваскорлик чиқишларини намойиш этдилар.

Натижаларга кўра “Энг намунали фаол факултет”, “Энг жозибали оммавий рақс”, “Энг назокатли яккахон  раққоса”, “Хуш овоз хонанда”, “Шеъриятимиз келажаги”, “Энг иқтидорли мўйқалам устаси”, “Энг яхши сухандон” ва “Миллийлик тимсоли фольклор жамоаси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, фаҳрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan