“БИЗ РАДИКАЛИЗМ, МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМГА ҚАРШИМИЗ” МАВЗУСИДА МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

2019 йил 25  март куни Тошкент тиббиёт академияси мажлислар залида талаба ёшлар ўртасида  “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда ТТА Ўқув ишлари бўйича проректор Ш.А.Баймуротов ва профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар билан бир қаторда  Ўзбекистон халқаро Ислом академияси катта ўқитувчиси С.Саиджалолов, Ислом академияси талабаси Б.Нуриддинов  иштирок этдилар.

Тадбирни Ўқув ишлари бўйича проректор Ш.А.Боймурадов очиб бериб, барчани умумхалқ ва миллийлик байрами Наврўзи айём билан табриклади. Ушбу тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад талаба-ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида баъзан учраб турадиган салбий оқимларга берилиб кетиш холатларини олдини олиш, талаба-ёшларни хуқуқий билимларини ошириш эканлигини таъкидлаб ўтди.   Шунингдек, тадбирда С.Саиджалолов  ўз   сўзини  муҳтарам    президентимиз   Ш.Мирзиёевнинг БМТнинг 72 сессиясидаги  “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз»,  дея такидлаб ўтди,  Мустақил республикамиздаги айрим оилаларнинг, хусусан, ёшларнинг ота-бобаларимизнинг муқаддас ислом динидан воз кечиб, христиан миссионерлари домига илинаётганини инобатга олсак, бу фаолият тинч-тотув яшаётган халқимиз ўртасига солинаётган раҳна-адоват эканилиги, ёшларимиз  миссионерлик таъсирига тушиб қолмаслик  учун маълумотларга эга бўлишимиз лозим  ва ҳар биримиз хушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади, чунки “Ватан”, “миллат”, “имон-эътиқод” бу муқаддас тушунчалардир, ҳар бир инсон бирор нарса ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши даркор. Ҳеч кимнинг бирор нарсани, ҳатто динни ҳам нотўғри, янглиш ва бўяб талқин қилишга хаққи йўқ ва бўлмаслиги керак. Шунингдек давра сухбати жудда қизиқарли ўтди Талабалр ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan