Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Тошкент тиббиёт академияси томонидан “Тиббиётда ташхис қўйиш ва даволашнинг инновацион ёндашувлари: ёш олимлар нуқтаи назари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан бири ёшларни илмга-фанга жалб этишдан иборатдир. Асосий мақсадимиз илмий тадқиқот олиб бораётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий иш мавзуларини халқаро нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот лабораториялари билан ҳамкорликда олиб борилишини, шунингдек ёшларнинг асосий илмий йўналишларини республикамиздаги тиббиёт соҳасидаги муаммоларга бағишланишини тўлиқ таъмишлашдир.
Анжуман ўз ишининг биринчи босқичи 18 апрель куни “Жарроҳликнинг долзарб муаммолари” йўналиши “Akfa MEDLINE” мажлислар залида, “Терапиянинг долзарб муаммолари” йўналиши ТТАнинг академик лицейи мажлислар залида, “Тиббий профилактика ва фундаментал фанларнинг актуал муаммолари” йўналиши ТТА Жамоат саломатлигини сақлаш мактабининг онлайн студиясида бўлиб ўтди. Биринчи босқичда ўз тадқиқот ишлари билан ғолиб бўлган ёш тадқиқотчилар 19 апрел куни Тошкент шаҳар “Ёшлар маркази” да бўлиб ўтган иккинчи босқичда ўз ихтиро ва тадқиқот ишларини намойиш этишди. Хусусан,
“ЖАРРОҲЛИКНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” ЙЎНАЛИШИ:
1. Иботов Б.И. – “Хирургическое лечение детей с врожденными деформациями грудопоясничного отдела позвоночника”;
2. Митрошенков П. П. – “Применение компьютерных навигационных систем при устранении скелетных форм аномалий прикуса”;
3. Клиновская А.С. ва ҳаммуаллифлар Гургенадзе А.П., Логинопуло – “Хронический паренхиматозный паротит – генетически детерминированное заболевание”;
4. Джонназаров Э.И. – “Преимущества таблицы JEI/JEI для проверки остроты зрения у здоровых детей дошкольного возраста и глухонемых детей”;
“ТЕРАПИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” ЙЎНАЛИШИ:
1. Тухтаев С.Н. – “Усовершенствование и доработка современного прибора «OCULUS MOBILE» для рутинного осмотра глазного дна”;
2. Нишонов Т. Ш. – “Rare gene mutation: cause of dysmorphology and specific epileptic condition”;
3. Алекберов Р.И. – “Климато – географическое влияние крайнего севера на беременность”;
“ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ВА ФУНДАМЕНТАЛ ФАНЛАРНИНГ АКТУАЛ МУАММОЛАРИ” ЙЎНАЛИШИ:
1. Марусина М.Г. – “Отказ от вакцинации как глобальная проблема XXI века”;
2. Рахмонова С. – “Parenting our parents”;
3. Мирсагатова Д.Ш. – “Роль медицинских сестёр в оказании паллиативной помощи больным с онкологическими заболеваниями на примере г.Ташкента” каби мавзулар билан ёш тадқиқотчилар ўз тадқиқот натижаларини намойиш этдилар.
Тошкент тиббиёт академияси, Урганч, Термиз ва Фарғона филиаллари, Тошкент Давлат педиатрия тиббиёт институти, ТошПТИ Нукус филиали, Тошкент Давлат стоматология институти, Тошкент фармацевтика институтининг ёш тадқиқотчиларидан ташқари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан ҳам тадқиқотчи олимлар ва соҳа бўйича етук мутахассислар ҳам иштирок этди.
Бундан ташқари, халқаро илмий-амалий анжуман доирасида ёш олимлар тадқиқот ишларининг постерлари (стендлари)ни ҳам намойиш этдилар.