ТТАДА БОШ ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТАЛАБАЛАРНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.

Ш.М.Мирзиёев.

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан тўртта муҳим омилга – яъни, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ” деб алоҳида таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, КОРРУПЦИЯ- бу тараққиёт кушандаси. Агар бу иллатни йўқ қилмас эканмиз ҳар қандай ислоҳотлар самарасиздир.

Бу иллатни йўқ қилиш, Олий таълимни коррупциясиз соҳага айлантириш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, 21 феврал куни Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда ходим ва талабалар билан давра сухбати бўлиб ўтди.

 Тадбир аввалида талабалар томонидан коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилувчи расмлар танловида иштирок этишлари учун чизилган расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев академияда коррупцияга қарши курашиш бўйича қилинаётган ишларга атрофлича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти биринчи ўринбосари У.С.Мухаммедов мамлакатимизда олиб борилаётган коррупцияга қарши сиёсат ҳақида, уни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар билан таништирди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan