Атроф муҳит гигиенаси кафедрасида 1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишлан тадбир бўлиб ўтди

Олмазор тиббиёт коллежида ТТА Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари 1-декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

2017 йил 16 ноябрь куни тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик самарасини ошириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари, кафедра мудири д.ф.д. Саломова Ф.И., доцентлар Садуллаева Х.А., Ахмадалиева Н.О., ассисстентлар Мирсагатова М.Р., Ёкубов М.С., Жахонов Ж.Ф., Нигматуллаева Д.Ж. Тошкент шаҳар Олмазор тиббиёт коллежининг 1 курс талабаларига «1 декабрь Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни» муносабати билан “ОИВ/ОИТС инфекциясининг юқиш йўллари ва профилактикаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири Саломова Ф.И. ўз нутқида ЎзРда ОИВ инфекциясини олдини олиш ва беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича чиқарилган ҳужжатлар билан таништирди, жумладан:

  1. “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
  2. ЎзР биринчи президентининг“Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори(2008 йил 26 декабр)
  3. ЎзР ССВнинг “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги123 –сонли буйруғи (2016 йил 25 март)

Шунингдек, Ф.И.Саломова ХХI аср вабоси номини олган ОИВ инфекциясининголдини олиш ва касалланганларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича республикамизда кенг кўламда олиб борилаётган ишлар, ОИТС тарқалишининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ассистенти Жаҳонов Ж.Ф. Талабаларга ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш тарихи, этиологияси, касалликнинг дунёда тарқалганлиги, юқиш йўллари ва профилактикаси бўйича қизиқарли ва мазмунли маъруза қилди, у талабаларни огоҳликка даъват этди. Тадбирдада талабаларни касбга йўналтириш мақсадида катта ўқитувчи Шарипова С.А. ТТА тўғрисида маълумотлар берди, “Сиз ТТАни биласизми”мавзусидаги слайдлар намойиш қилинди, ҳамда коллеж талабаларига ТТА академияси ҳақида буклетлар тақдим этилди. Ўқувчи ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan