Олмазор тиббиёт коллежида илмий семинарлар ташкил этилди.

Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси ходимлари  томонидан Олмазор тиббиёт коллежида илмий семинарлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси «Клиник лаборатор диагностика» магистратура йўналиши директори З.Ч.Курбонова ва йўналиш магистрлари  Д.Тожибоева, О.Мўминов ва Д.Юлдашевлар томонидан ҳамкор Олмазор тиббиёт коллежида”Сиз Тошкент тиббиёт академиясини биласизми”, “Қон ва қон яратиш аъзолари касалликлари” ва “ОИТС – давр вабоси” мавзуларида  маънавий маърифий ва илмий семинарлар ташкил этилди. Семинарлар давомида ўқувчилар  қон олиш техникаси, фиксация, бўяш ва қон суртмаси микроскопияси, бармоқдан қон олиш техникаси, қон ивиш ва қон кетиш вақтини аниқлаш тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар ва қон мавзусига доир назарий билимларини амалиётга тадбиқ этдилар.

Шунингдек қон касалликлари, аср вабоси бўлган  СПИДнинг олдини олиш борасида фикр алмашдилар.

фотолавхалар:

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan