Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрациясининг “Олий таълим муассасалари талабаларининг театрлар, музей ва музей-қўриқхоналар ҳамда кинотеатрларга жамоавий боришини ташкиллаштириш буйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясида жорий йилнинг 10 февраль куни кино тақдимоти ташкил этилди.
Кино тақдимотини Тошкент тиббиёт академиясини ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.А.Хасанова кириш сўзи билан очиб берди ҳамда ёшлар таълим-тарбиясида кино санъатининг ўрни, кино санъатининг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди ва Ўзбеккино билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тақдимотлар режаси билан таништирди.
Тақдимотда Ўзбеккино ДУК масъуллари томонидан “Рангсиз тушлар” бадиий фильми намойиши бўлиб ўтди. Замонавий мавзудаги ушбу кино тақдимоти барча талабаларга манзур бўлди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими