“БИТИРУВЧИЛАРНИ  АМАЛИЁТ ВРАЧИ КАСБИГА ҚИЗҚТИРИШИМИЗ КЕРАК”…

“БИТИРУВЧИЛАРНИ  АМАЛИЁТ ВРАЧИ КАСБИГА ҚИЗҚТИРИШИМИЗ КЕРАК”…

Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадмонов Тошкент вилояти битирувчилари билан  учрашди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги  биносида бўлиб ўтган самимий мулоқот жараёнида  аҳолига  сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва бу муҳим жараёнда  ёш мутахассислар зиммасига қўйилаётган долзарб вазифалар борасида гапирилди. Вилоят ва туман ҳокимлари ўринбосарлари, кадрлар  масалалари   бўйича  мутахассислар иштирок этган йиғилишда,  қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизмат тизимида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш учун шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари  ўзларининг вазифа ва функцияларини қайта ишлаб чиқишлари, бу вазифалар энг аввало профилактикага йўналтирилган бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг умумий амалиёт шифокори касбининг асл моҳиятини олий ўқув юрти бтирувчи талабалари ўртасида кенг тарғиб этиш ва бу касбнинг жозибадорлигини таъминлаб, ходимларни рағбатлантириш, малакаси ва лавозимини ошириб боришга эътиборни кучайтириш борасидаги таклиф ва топшириқлари  мазкур  учрашувнинг бош мавзусига айланди. Академия ректори А.Шадмонов йиғилиш орқали  Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари, кадрлар масаласи бўйича мутасаддиларга бу борада яқин ҳамкорлик қилиш  таклифини берди. Эндиликда  битирувчиларни иш билан таъминлашнинг   ҳамжиҳатликка асосланган  тизими йўлга қўйилади.  Мақсад, қишлоқ жойларида шифокорларга муносиб иш шароитларини  яратиш асносида  уларни тиббиётнинг энг қуйи бўғини –қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш.

Қолаверса,ёш мутахассисларда амалиёт врачи касбига қизиқишни орттириб, кўникма ҳосил қилиш эвазига аҳолига тиббиётни янада яқинлаштириш. Тошкент тиббиёт академияси ректори иштирокида  Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтган йиғилишда   худудлардаги бирламчи буғин тиббиёт тизими учун “ҚИШЛОҚ ШИФОКОРИ” замонавий  дастури ижросида  фаол бўлиш таклифи илгари сурилди. Йиғилишда  битирувчи талаба ёшларнинг  келгусида  магистратура йўналишида  ўкишни давом  эттириш юзасидан берилган саволлар мавзуга оид бошқа кўплаб масалаларга ойдинлик киритиб олинишига ҳам  сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan