“ЁШ НЕВРОЛОГЛАР МАКТАБИ”НИНГ 11 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖ…

“ЁШ НЕВРОЛОГЛАР МАКТАБИ”НИНГ 11 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси 2021-йилнинг 24-25 март кунлари “Ёш неврологлар мактаби”нинг 11 йиллигига бағишлаб “Неврологияда долзарб муаммолар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилишини маълум қилади.  

Тошкент Тиббиёт Академиясининг ёш мутахассислари, магистр ва клиник ординаторлар, илмий ходим ва тиббиёт олийгоҳларининг юқори курс талабалари халқаро конференцияда онлайн тартибда иштирок этишлари мумкин.

Етакчи мутахассислардан неврологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган ёш мутахассис-неврологлар учун фойдали бўлган маърузаларни ўтказиб юбормасликларини сўраб қоламиз.

Конференциянинг кун тартибидан ўрин олган асосий йўналишлар:

·       Қон-томир ва дегенератив деменциялар

·       Бош ва орқа мия инсультларини ташхислаш ва даволашда инновацион ёндашувлар

·       Миастения ва нерв-мушак ҳасталиклари

·       COVID-19да нерв тизимининг зарарланишлари

·       Марказий ва периферик нерв системаларининг демиелинизация-ланувчи касалликлари

·       Паркинсон касаллиги ва паркинсонизм синдроми

·       Нейровизуализация. Муаммо ва уларга замонавий ёндашувлар

·       Оғриқ ва оғриқ синдромлари

·       Эпилепсия ва эпилептик синдромлар

·       Уйқу бузилишлари

·       Соматоневрология

·       Нейрореабилитация

·       Офтальмоневрология

·       Неврология ва ҳомиладорлик

 

Конференцияда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар сўралади.

 

·       Докладнинг қисқача мазмуни (максимум 200 та  сўз)

·       Power point дастуридаги тақдимот – етакчи мутахассис учун – 20 дақиқа, ёш изланувчилар учун – 10 дақиқа (ўзбек, инглиз ёки рус тилида)

·       Иштирокчи тўғрисида қисқача тўлдирилган маълумотнома (резюме)

 

Конференция доирасида пленар (етакчи мутахассисларнинг оғзаки докладлари) ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий-инновацион лойиҳалари бўйича танлов (оғзаки доклад орқали) ҳам бўлиб ўтади.

Секцияда иштирок этган барча муаллифлар эсдалик сертификатларга эга бўладилар. Ғолиблар эса тегишли диплом билан тақдирланадилар.

 

         Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиб ўтади.

 

Юқорида баён этилган барча ҳужжатлар электрон кўринишда marhamat62@mail.ru электрон почтасига юборилиши лозим.

Рўйҳатдан ўтиш учун охирги муддат 2021-йил 10-март.

Конференция дастури рўйҳатга олиш якунлангач, электрон почта орқали юборилади.

Конференция дастури рўйҳатга олиш якунлангач, электрон почта орқали юборилади.

Рўйҳатдан ўтиш учун форма конференция вебсайтида жойлашган – https://www.syn2021.org

 

 

Биз сизнинг қизиқиш ва ҳамкорлигигизни  қадрлаймиз ва Сиз томондан билдириладиган инновацион янгилик, профессионал ва ҳамкорлик лойиҳалари бўйича таклиф ва ғояларни хурсандчилик билан кутиб қоламиз!

 

Агар сизда қандайдир саволлар пайдо бўлса, конференция ташкилотчилари ва менеджерининг қуйида келтирилган алоқа маълумотлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

 

    Ташкилотчиларнинг алоқа маълумотлари :

 

Проф. Якубова Мархамат Миракрамовна – т.ф.д., ТТА асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедраси профессори,

“ ёш неврологлар мактаби” раҳбари, масъул котиб

Тел: +998-973441022, +998-946038469

Электрон почта: marhamat62@mail.ru

 

Акбарходжаева Зиёда Абдулхаевна – т.ф.н, ТТА асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедраси ассистенти

Тел.: +99890 186 03 06

Электрон почта: zizyo.a@gmail.com

 

Вебсайт: https://www.syn2021.org

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan