Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
- бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
- магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
- докторантура таълим дастури учун 100 нафарстипендиялар ажратишини маълум қилади.
Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.
Турли масалалар бўйича мурожаат қилиш учун info@eyuf.uz
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқларига шу кунгача жами келиб тушган хужжатлар сони 345 нафар, қабул қилинди 0 нафар.
Соғлиқни сақлаш соҳасига квота ўринлари:
- бакалавриат таълим дастури учун 8 нафар,
- магистратура таълим дастури учун 8 нафар,
- докторантура таълим дастури учун 8 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
Ҳужжат топшириш платформаси: http://admission.eyuf.uz/
Диққат! Ҳужжатлар 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топшириш бўйичамурожаатларни @Eyuf_Admission_Bot телеграм ботга юборишингиз мумкин.
қуйида онлайн ҳужжат топшириш бўйича қўлланма билан танишинг