Тошкент тиббиёт академияси Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси мудири профессор Разикова Илмира Садуллаевна ташаббуси билан кафедранинг профессор – ўқитувчи жамоаси “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида Тошкент вилояти, Келес шаҳри, “Уч сада” маҳалла фуқоролар йиғинига ташриф буюриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таьминланган, ногирон, ёлғиз қолган кекса ва қари ёшдаги беморларига ва сурункали касалликлари (сурункали бронхит, бронхиал астма, қандли диабет) бор бўлган аҳолига тиббий кўрик ташкил этиб, аҳоли билан яқиндан суҳбатлар ўтказишди. Ундан ташқари маҳалланинг “Темир дафтар”, “Аёллар рўйхати” дафтаридаги қайд этилган фуқоролар билан уларнинг тиббий муаммоларига амалий ёрдам кўрсатишни мақсад қилиб қайтдилар.
Тиббий кўрикда пульмонолог, аллерголог, эндокринолог, кардиолог ва терапевт мутахассислардан иборат жамоа томонидан тиббий текширувлар, савол жавоблар ўтказилди, тегишли маслаҳатлар берилди. Қандли диабет билан оғриган беморларнинг қон тахлилини экспресс усулида қондаги қанд миқдори аниқланиб, ўзини ўзи назорат қилиб бориш ва пархезга таалуқли маслаҳатлар эндокринолог Абдуллаева Б. Х.томонидан тушунтирилди. Беморларга тарқатма материаллар, эслатмалар тарқатилди.