Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими хабар беради: 2018 йилнинг 19-20 апрел кунлари Москва шаҳрида навбатдаги «Транляцион тиббиёт: мумкин бўлган ва ҳакикий» мавзусидаги Халқаро Ёш олимлар анжумани бўлиб ўтади.
ТТА ва Россиянинг тиббиёт муассасалари билан ўрнатилагн ҳамкорлик доирасида академиямизнинг манфаатдор ва муносиб ёш олимлари анжуманда иштирок этишлари учун таклиф этилади.
Анжуман назарий ва клиник тиббиётнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилишга, шунингдек, ёш мутаҳассисларни соғлиқни сақлаш амалиётида илмий тадқиқот натижаларини жорий этиш масалаларига бағишланади.
Анжуманда қатнашиш учун аспирантлар, илмий ҳодимлар, кафедралар ўқитувчилари, ординаторлар, шифокорлар, магистрлар ва талабалар таклиф қилинади.
Иштирокчиларнинг ёши 35 ёшдан ошмаслиги керак.
Анжуманда иштирок этиш шакллари – тезислар нашр қилиш ва тезислар нашри ва оғзаки тақдимот.
Анжуман доирасида энг яхши илмий иш танлови бўлиб ўтади.
Анжуманда қатнашиш ва материаллар нашри бепул ҳисобланади.
Қизиқиш уйғотган иштирокчиларни қуйидаги материалларни ТТАнинг Халкаро алоқалар бўлимига 2018 йилнинг 1-февралига қадар топширишларини сўраймиз:
- анжуманда иштирок этиш учун илова;
- тезис ва/ёки тақдимот.
Қўшимча маълумот учун (+99871) 214-82-91 телефони орқали мурожаат этишингиз мумкин.
ТТА Халқаро алоқалар бўлими
Aynan qanaqa yo’nalishda bo’ladi, tezislarga qo’yilgan talablar qanaqa, Agar ma’ruza qilish kerak bo’lsa qay tartibda belgilanadi? Aniq ma’lumotlar bersangiz?
Батафсил маълумот учун ТТА Халқаро бўлимиша учрашишингизни сўраб қолардик