Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқидан “МЕГА СПОРТ” лойихаси

20-декабр куни Тошкент шахрининг Юнусобод туманида Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан ташкил этилган “Биз чемпион” шиори остида йўл тўсиғидан ўтишда жамоалар ўртасида анъанавий “МЕГА СПОРТ” мусобақасига старт берилди. Ўзбекистон Республикаси миқёсида бўлиб ўтган мусобақада жами 41 та Олий ўқув юртларидан келган жамоалар қатнашдилар. Жуда хам қизғин кечган мусобақада Тошкент тиббиёт академияси жамоаси Навоий Жисмоний тарбия олийгохи жамоасига қарши бахс олиб бордилар ва ғалабага эришдилар. Улар белгиланган тўсиқлардан жами 8 дақиқаю 20 сонияда ўтиб кучли 10 таликга киришга муваффақ бўлишди ва умумий жадвалда 7-ўринни эгалладилар. Жамоа аъзоси Акромова Зулайхо қизлар ўртасида мусобақанинг “Энг жасоратли иштирокчи” номинациясини қўлга киритди.

ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташликотининг “Спорт ва саломатлик” йўналиши етакчиси Тўрабоев Улуғбек

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan