Бугун 1- сонли Факултет ва госпитал терапия касб касалликлар курси билан кафедраси ходимлари аҳоли ўртасида «Юрак кон томир касалликлари профилактикасини кенгмиқиёсда тарғиб этиш бўйича Олмазор туманидаги
«Гуруч ариқ» Маҳалласида бўлдилар.
Тошкент тиббиёт академиясининг етакчи мутахассислари «Ёшлар дафтари»га кирган аҳоли қатлами билан учрашуви жараёнида уларнинг соғлиқлари борасидаги шикоятларини эшитиб, бирламчи тиббий кўригини ўтказдилар.
Шунингдек, мутахассислар томонидан турли касалликларнинг олдини олиш максадида аҳоли орасида соғлом -иурмуш тарзи тушунчалари тарғиб этилиб, аҳоли соғлиги текширувдан ўтказилди. Тошкент тиббиёт академияси 1- сонли Факултет ва госпитал терапия касб касалликлар курси билан кафедраси ходимларининг уюшмаган ёшлар муаммолари масаласида «Темир» ва «Аёллар» дафтарида рўйхатда турганлар билан қилинган суҳбат айниқса самарали бўлди.
Шу ернинг ўзида маҳалла фаоллари иштирокида мавжуд муаммолар юзасидан қатор фойдали таклифлар билдирилиб, қилинажак ҳамкорлик ишлари белгилаб олинди.