МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН…

МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН…

 

5 JUNE 2021

WORLD ENVIRONMENT DAY 2021

VIEW OFFICIAL BROADCAST

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатга асраш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик — ҳар биримизнинг вазифамиз.

БУГУН бутунжаҳон-атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни.

1972 йили 5 июнда Стокгольм шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг экологик масалаларга бағишланган конференциясида Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди. Шундан буён ҳар йили дунёнинг қатор давлатларида 5 июнь — Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан турли тадбирлар, кўрик-танловлар, боғ яратиш, ободонлаштириш акцияларини ўтказиш яхши анъанага айланиб бормоқда.

5 июн “Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги факультети Атроф муҳит гигиена кафедраси томонидан  Олмазор тумани “Ҳислат” маҳалласи фуқаролари иштирокида анжуман ўтказилди.

Тадбир ташкилотчилари мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган эътибор ҳусусан, бетакрор табиатимиз ва ундаги биохилма-хилликнинг аҳамияти қолаверса, ҳар биримизнинг она табиатимизни асраб авайлашдаги масъулиятимиз тўғрисида гапирдилар.

Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари болажонлар иштирокида ўтган тадбирда табиатни асраш ва атроф-муҳит ҳимоясига доир ҳуқуқий тушунчалар бериб, болаларнинг жонажон табиатимизга муносабатлари билан ўртоқлашдилар.

Болалар томонидан чизилган расмларда уларнинг мурғак тасаввуридаги олам ва одам узвийлиги акс этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50 ва 55-моддаларида:

“Фуқаролар атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, дейилган.

Шунингдек, халқаро меъёрларга жавоб берадиган йигирмадан ортиқ қонун ва 150 га яқин қонуности ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар:

“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда.

Бўлиб ўтган тадбирда БМТнинг миллий экологик қонунчиликни ривожлантириш тараққиёт дастури ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйилган ўзаро муносабатларимиз борасида тушунчалар берилди.

 

Табир давомида она табиат, экология ва унинг ифлосланиши атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида викторина савол-жавоблар конкурси, гул экиш мусобақалари, роликлар намойиши ва расм чизиш беллашувлари ўтказилди.

Иштирокчилар тувакка гул экаётган вақтда “Экология ва атроф мухит” мавзусидаги роликлар намойиши ўтказилди.

“МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН” мавзусидаги расм-плакатлар чизиш мусобақаси айниқса қизиқарли ўтди. Анжуман якунида болалар ўзлари чизган расм-плокатлар мазмун моҳиятини изоҳлаб бердилар.

Анжуман якунида ғолибларга совғалар тақдим этилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan