Абитуриентлар диққатига – Эълон

Хорижий ОТМлардан ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича махсус (он-лайн) тест синовлардан 68,0 баллдан юқори балл тўплаган абитуриентлар тўғридан-тўғри талабалар бўлимига мурожаат қилиб, амалдаги тўлов-контракт миқдорини тўлаб ўқишлари мумкин.

56,7 баллдан  68,0 баллгача тўплаган ва  ўқиш истагини билдирган абитуриентлар вилоятдаги тиббиёт таълим муассасаларида мос ёки турдош йўналишларида ўқишлари мумкин. Бунинг учун ТТА илмий бўлимига мурожаат этиб, Соғлиқни сақлаш вазири номига ариза ёзилади.

56,7 баллдан кам  балл тўплаган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар оширилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг миқдорида тўлаб ўқишлари мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:  214-84-05, 150-78-02

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan