Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими

 Усманова  Шахноза  Фарухтдиновна

Бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

 Тел: 214-89-52

Е-mail: Shaxnoza.usmonova.77@mail.ru


Бўлимнинг вазифалари:

 Тошкент тиббиёт академияси Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилган Олий таьлим муассасалари ва академик лицей, касб ҳунар коллежлари хамкорлик ишларининг қуйидаги йўналишлари асосида иш олиб боради:

  1. Ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш
  2. Маьнавий-маьрифий соҳага хос билимларни янада чуқурроқ сингдириш.
  3. АРМ фондидан самарали фойдаланиш. Дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш.
  4. Амалий таьлимни такомиллаштириш бўйича ишларни амалга ошириш.
  5. Педагог кадрлар билан таьминланиш. Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
  6. Спорт ва соғломлаштириш ишларини хамкорликда ташкил этиш.
  7. Моддий техник ресурслар ва ахборот базаларини янада ривожлантириш.
  8. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш. Илмий- тадқиқот ишлари.
  9. Бандликни таьминлаш. Олий таьлим муассасаларига ўқишга кириш учун ташвиқот ва тарғибот ишларини ташкил этиш.

 Бўлим фаолияти

             Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 мартдаги 137-сонли буйруғига биноан,  Тошкент тиббиёт академиясига Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли, Тошкент вилоятидаги Зангиота, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ,  Ангрен,  Янгийўл тиббиёт коллежлари, Сирдарё вилоятидаги Гулистон, Сирдарё, Янгиер тиббиёт коллежлари ва Академик лицей  ҳамкорлик учун бириктирилган.

ТТАнинг 2016 йил 1 апрелдаги 116-сонли буйруғига асосан юқорида келтирилган тиббиёт коллежлари ҳамкорлик учун турдош кафедраларга бириктирилган ва  тиббиёт коллежлари билан шартномалар, ҳамкорлик иш режалари тузилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Олмазор, Сергели тиббиёт коллежлари, шунингдек, Шайхонтоҳур транспорт касб-ҳунар коллежлари директорларининг   мурожаатлари асосида, бу коллежлар кафедраларга бириктириб берилган.

Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими бошчилигида ТТА профессор-педагоглари ва   тиббиёт коллежлари педагоглари билан ўзаъро самарали хамкорлик фаолияти  олиб борилмоқда: 1-Президентимиз И.А.Каримов хотирасига бағишлаб, АЛ ва ТК ўқувчилари билан “1-Президентимиз И.А.Каримов хотираси абадийдир” мавзусида хотира тадбири, шунингдек “1-Президентимиз И.А.Каримов асарлари билимдони” кўрик танлови,   “Соғлом она ва соғлом бола” Давлат Дастури доирасида АЛ ва ТК педагоглари ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, стол тенниси, бадминтон турлари бўйича мусобақалар, ТТАнинг фаҳрли Академиклари Ш.И.Каримов, Т.И.Искандаров, Т.О.Даминов, Т.Соатов, моҳир педагоглар  профессорлар: Н.Х.Шомирзаев, А.М.Хакимов, М.М.Асадуллаев, З.Р.Ибодуллаевлар билан “Устозларимиз изидан борамиз” мавзусида учрашув ва  давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, ҳамкор тиббиёт коллежлари ўқитувчилари учун “Тиббиёт коллежларида мутаҳассислик фанларини ўқитиш тизимини мустаҳкамлаш истиқболлари” мавзусида илмий анжуман ўтказилди.

Ҳамкорлик ишларини самарадорлигини ошириш мақсадида, 2017 йил 23 март куни  “ТТА ва хамкор ТК лар ўртасида ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида ректор Л.Н.Туйчиевнинг тиббиёт коллежлари директорлари билан учрашуви ўтказилди.

Ҳамкор ТК ва АЛдаги Ахборот ресурс маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, ТТА АРМ ходимлари томонидан “Тиббиёт коллежларида АРМ фаолиятини такомиллаштириш йўллари” мавзусида семинар ташкил этилди.

АЛ ва ТК иқтидорли ўқувчилари орасида фанлар бўйича “Фаол ва зукко талаба” синов-кўрик танловлари, “Инглиз тилида сўзлашамиз”,  “Наврўз – песня весны” кўрик танлови, “Тиббиёт ниҳоллари-2016” ва “Тиббиёт ниҳоллари-2017”, “Моҳир ҳамшира” кўрик танловлари ўтказилди.

2017 йил 20 ва 21 апрел кунлар ТТАда барча тиббиёт коллежлари ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Академияга саёҳат даврида коллеж битирувчилари Болалар касалликлари, Ички касалликлар №2, ИКП ва гематология, Акушерлик ва гинекология, Факултет ва госпитал терапия, Асаб касалликлари ва ОМХ кафедралари иш фаолиятлари, ўқув жараёнлари, ҚВП модули, ОМХ ўқув модули, Педиатрия, Ички касалликлар клиник амалий кўникмаларни ўргатиш лабораториялари билан яқиндан танишдилар, ва ТТА талабалари қаторида эндокринология, ички касалликлар, гематология ва ОМХ амалий дарсларида, болалар касалликлари фанидан маъруза дарсларида иштирок этиб, қизиқтирган саволларга ТТА профессор-педагоглари томонидан тўлиқ маълумотлар олдилар.

Ўқув йили давомида ТТАнинг профессор педагоглари томонидан АЛ ва ТК учун жаъми 16 та маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, 236 та ўқув –услубий, 120 та маънавий маърифий, 25 та замонавий педагогик технологиялар, 83 та касбга йўналтириш мавзуларида семинарлар, очиқ дарслар ташкил қилинган, 26 дан ортиқ дастурлар ва маърузаларга тақризлар берилган, 12 марта ТТАда экскурсия ва саёҳат дарслари ташкил қилинди. Ҳаммуаллифликда 4 та ўқув-услубий ишланма чоп этилди, 21 та қўлланма ўқув йили охиригача чоп этилиши режалаштирилган.

ТТА қошидаги малака ошириш тармоқ марказида 2016-2017 йиллар давомида ТК педагогларидан жаъми 180  нафари малака оширган.


Хасанова Машҳура Абдувалиевна 

Бўлим услубчиси

Тел: 214-89-52

Е-mail: mashxura.xasanova76.@mail.ru

 


Ҳамкор тиббиёт коллежлари тўғрисида маълумот

Таълим муассасаси номи Манзили Алоқа учун
1 П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи Миробод тумани Шахрисабз кўчаси 8-уй, 100060 Tel: (8-371) 233-74-60
Faks: (8-371) 236-38-03
borovskiy.uz
mail@borovskiy.uz
2 Ангрен тиббиёт коллежи Тошкент вилояти Ангрен ш.Говорухин к.1-уй Тел: (83-70)-66-2-35-25,

Факс: 662-35-25

Atibkollej.zn.uz

Angren-Uz@inboks.uz

3 Чирчиқ тиббиёт коллежи Чирчиқ шаҳри

Ломоносов кўчаси 7-уй

Тел: (83-70)-71-6-68-99

Факс: 71-6-68-99

chtk@mail. ru

4 Бекобод тиббиёт коллежи Бекобод шаҳри Ғ.Ғулом кучаси Тел: 214-02-26

Факс: 214-02-26

Bekobod tibbiyot mail.ru

5 Янгийўл тиббиёт коллежи Янгийул шаҳ.Тошкент шоҳ кўчаси№56 Тел: (83-70)-3-77-06

Факс: 3-77-06

Yan medkollege@mail.ru

6 Зангиота тиббиёт коллежи Зангиота тумани

Шифокорлар кўчаси

Тел: (83-70)-975-62-99

Zangiotatibbiyot2013@mail.ru

7 Олмалиқ тиббиёт коллежи Олмалиқ шаҳри 6/1кичик ноҳияси,Намуна ш/х, Чамбил махалласи Тел: (8370)61-3-25-77

Факс: 61-3-28-31

8 Гулистон тиббиёт коллежи Сирдарё вилояти, Гулистон шахри, 3-мавзе, Ибн-Сино кўчаси, 14-уй. Тел: (867)-226-48-58

Факс: 67-264-8-58

Gultib@inbox.uz

9 Сирдарё тиббиёт коллежи Сирдарё вилояти, Сирдарё шахри, Охунбобоев 1-бўлими, “Зиёкор шахарчаси” Тел: (95)-510-05-10

Sir.stk@markaz/uz

10 Янгиер тиббиёт коллежи Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар Пахтакор кўчаси 1-уй Тел: 350-25-33                    Факс: 350-25-33 yangiertibkol@exat.uz

 

Коллежлар сўровномалари асосида амалий ёрдам кўрсатиладиган

касб-ҳунар коллежлари тўғрисида маълумот.

Таълим муассасаси номи Манзили Алоқа учун
1 Олмазор тиббиёт коллежи Олмазор тумани, Шифокорлар -2 кўчаси, 12-6 ўқув биноси Tel: (8-371) 214-37-60,
Faks: (8-371) 214-38-90
srtibbiyot.uz
olmazor-tibbiyot-zn.uz
2 Шайхонтоҳур транспорт КХК Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тум.Бел-тепа мавзеси 10-уй Тел: (371)218-5542

Факс: 218-59-91    www.t.shtkhk@markaz.uz

3 Сергели тиббиёт коллежи  Қуйлиқ 5-даҳа, А.Шерматов кўчаси 2-уй. Тел(8-71)290-14-57

Факс: 290-14-57

Stk.uz.

Translate: English, Russian