“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими ТТА талабалари билан учрашди

2020 йил 16 декабрь куни “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими билан Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг учрашув ташкил этилди. “Ҳоким ва ёшлар” рукни остида “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар мазмуни” мавзусида ўтказилган ушбу учрашувда  2019 йил  27 декабрь куни  Президентимизнинг  Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида  илгари сурилган қуйидаги масалаларни алоҳида эътибор қаратилди:

– Ёшлар маънавиятини юксалтириш, таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш;

– Ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш;

– 5 та муҳим ташаббус доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;

– Ёшларни илм-фанга бўлган интилишларини ҳамда инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш;

– Ёшларнинг иш билан бандлик даражасини ошириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш;

– Ҳудудларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш;

– Ёшларга оид давлат сиёсатини тизимли ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan