Энг яхши шеър муаллифи номинацияси бўйича ижодкор ёшлар кўрик танлови ўтказилди.

2020 йил 8 феврал куни Тошкент шаҳар Ёшлар Марказида Тошкент тиббиёт академияси талаба-ёшларининг “Келинг ватанимизга қанот бўлайлик” мавзусидаги анъанавий IX анжумани доирасида   шеъриятга қизиқувчи талабаларнинг “Энг яхши шеър муаллифи” номинацияси бўйича ижодкор талабаларнинг танлови ўтказилди. Танловда талабалар Ватан, она,  жонажон Ўзбекистонимизга бағишлаб ёзилган ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар. 12 нафар ижодкор талабалар орасидан она-Ватанни мадҳ этувчи жозибадор ва мазмунли шеърлари билан иштирок этган Тиббий профилактика факултети талабаси Ҳикматов Достон “Мен нечун севмайин Ўзбекистонни” шеъри билан фаҳрли 1- ўринни эгаллади.   2- ўринга “Она” шеъри билан Даволаш факультети талабаси Йўлдошев Шукуржон, 3-ўринга Тиббий профилактика факультети талабаси Алиева Сетора “Келинг ватанимизга қанот бўлайлик” шеъри билан муносиб деб топилди.

Шунингдек, танлов давомида ижодкор талабалар томонидан ”Ватанга чорлов”, “Жаннатим онажоним”, “Она” ,“Ватан” мавзуларида яратилган шеърлари тақдим этилди. Танлов ғолиблари ҳамда барча ижодкор талабаларга Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan