Times Higher Education рейтингига кўра ТТА дунёдаги энг зўр университетлар сарасида

Times High Education маълумотига кўра, Тошкент тиббиёт академияси мамлакатимизнинг тиббиёт университетлари орасида биринчи бўлиб дунёдаги энг таниқли ва мустақил халқаро рейтинглардан бирига киритилди.

Маълумот учун:   Британияда нашр этиладиган  Times Higher Education   халқаро миқёсда тан олинган ташкилот бўлиб, дунёнинг энг зўр университетлари рейтингини эълон қилади. Times High Education рейтинги дунёдаги энг нуфузли университет рейтингларидан биридир.  Университетларнинг ютуқлар даражаси, университетлар фаолиятининг асосий натижаларига,  шунингдек,  халқаро илмий ҳамжамият вакиллари ва иш берувчиларнинг йиллик глобал эксперт сўрови натижаларига асосан баҳоланади. Ушбу сўровлар дунёнинг ўн минглаб етакчи олимларини қамраб олади.

Ушбу юқори натижага эришиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган Ўзбекистондаги олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари туфайли амалга оширилди. ТТА юқори малакали тиббий кадрлар тайёрлаш жараёнини янги босқичга кўтариш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда.

2020 йил 22 апрелда эълон қилинган Times Higher Education кўрсаткичларига мувофиқ, ТТА «Мустаҳкам саломатлик  ва фаровонлик» йўналиши бўйича 301+ гуруҳ рейтингига киритилган Ўзбекистондаги ягона тиббий олий таълим муассасасидир.

Маълумот учун: Тиббий кадрлар тайёрлаш сифатини ва тиббий таълимни  илғор халқаро даражага мувофиқ равишда олиб чиқиш мақсадида           2017-2019 йилларда  ТТА жамоасининг 372 вакили ўз малакаларини ошириб, дунёнинг етакчи тиббиёт марказлари ва университетларида амалиёт ўташди. Худди шу даврда мобайнида 361 нафар чет-эл профессорлари ва етакчи тиббиёт мутахассислари ТТА ўқув жараёнига педагогик фаолият ва амалий тиббий машғулотларни ўтказиш учун жалб қилинган.

Ҳозирги вақтда халқаро хамкорлик доирасида ТТАда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (Германия) билан ҳамкорликда Илғор тиббий технологияларнинг инновацион марказининг ташкил этилган ва  замонавий симуляция ускуналари,  симуляцион роботлар билан жиҳозланган (2020й.), Сеченов университети (Россия) билан хамкорликда «Тиббиёт университетлараро ҳамкорлик маркази» ташкил этилди (2019 йил), Корея университети (Корея Республикаси) билан ҳамкорликда  ноёб тиббий   лаборатория ускуналари билан жиҳозланган «Хамкорлик тадқиқот маркази» ташкил этилган (2018).

Ҳар йили тиббиёт йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган, юқори малакали кадрлар тайёрлаш,  талабалар, ўқитувчилар ва ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича дунёдаги энг яхши университетлар «Мустаҳкам саломатлик  ва фаровонлик» рейтингига киритилади.

Тиббиёт университетлари ушбу йўналишда қатнашиб, жаҳон тиббиётини такомиллаштиришда муҳим рол ўйнашларини намойиш этадилар.

Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт олий таълим муассасаси – Тошкент Тиббиёт академиясининг Times Higher Education рейтингида  «Мустаҳкам саломатлик  ва фаровонлик» рейтингига кириши дунё миқёсидаги университет мақоми ва мамлакатимизнинг олий тиббий таълим ва глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқларининг халқаро миқёсда тан олинганлигидан далолат беради.

 

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.