ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ИННОВАЦИОН ГРАНТ ЛОЙИҲАЛАРИ ВА ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкент тиббиёт академиясида 2020 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги масъул мутахассислари иштирокида академия профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчилари учун “Илмий-тадқиқот лойиҳалари танловларида иштирок этишнинг долзарб вазифалари, имкониятлар ва истиқболли йўналишлар” мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди.

 

Онлайн видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги бош илмий котиби, ф.ф.д., профессор Мамадалиева Наибахон Сайдаминовна “Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга оширишга қўйиладиган умумий талаблар” мавзусида маъруза қилди ҳамда олимлар ва тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш бўйича қўйиладиган талабларга тегишли маълумотлар берди.

 

Видеоконференция давомида ТТА проректори Азизова Фируза Лютпиллаевна ТТАда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинаётган илмий-тадқиқот лойиҳалари танловларида иштирок этишнинг амалдаги ҳолати бўйича таҳлилий маълумотларга, талабгорлар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва хатоларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий лойиҳалар танловида иштирок этишга доир тавсиялар берди.

 

ТТА ходимлари томонидан грант лойихаларини шакллантиришда янгича ёндошувлар, иқтисодий томонлари, ахборотлар алмашинуви, жалб қилинувчи мутахассислар бўйича ва шу каби бир қатор саволлар берилди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.