Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси-2030

Тошкент ёшлар форуми — 2020

18 декабрь “Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” бўлиб ўтди. Форумда Тошкент тиббиёт академияси талабалари ҳамда профессор- ўқитувчилари иштирок этишди. Форум доирасида ўтказилган “Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари” мавзусидаги тадбирда Олий ва ўрта таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам иштирок этди ва бир қатор саволларга жавоб берди.

Шундан сўнг “Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов форум иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб берди. Форум қизғин мунозараларга бой бўлди.“Тошкент ёшлар форуми – 2020”форумининг биринчи кунида ҳар бир ёш ўзгача таассурот билан қайтдилар.

Ёшлар билан ишлаш,
маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan