ТТАда профессор-ўқитувчиларнинг навбатдаги ўн биринчи конференцияси бўлиб ўтди

ТТА да конференция

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устивор вазифалар ижросига бағишланган конференция ёшлар тарбияси, замонавий таълим параметрлари, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг янгича шакллари барасидаги эркин фикрлар алмашинуви, таклиф мулоҳазалар тарзида кечди.

Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Алишер Шадманов ўз маърузасида Янги Ўзбекистоннинг бугунги замонавий қиёфаси, янги давр одамларининг эртанги кунга бўлган катта ишончи, тиббий таълим йўналиши ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги янгича қарашлар, мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ҳусусида гапирди.

«Мамлакат тараққиётининг замини, ҳеч шубҳасиз, илм-фан ва инновациялардир» Мамлакатимиз Президенти Мурожаатномада 2021 йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилиб, бу борадаги кўрсаткичлар 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилишига алоҳида урғу берганди.

Конференция ишида Янги тараққиёт даврининг муҳим босқичига қадам қўйган мамлакатимиз илм-фани ривожида Тиббиёт академиясидаги илмий-педогогик жараён ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Тиббиёт илми салоҳиятини замонавий босқичларга олиб чиқишда академиклар, профессор ўқитувчилар,  фан номзодларининг ташаббусли ҳаракатлари нақадар зарур эканлиги айтилди. Ёшлардаги  яширин иқтидорни юзага чиқариб,  тиббиёт илми ва амалиётидаги малакасини ошириб бориш, мураккаб фан ва технологиялари имкониятларидан бемалол фойдалана олишдек кўникмани ҳосил қилишнинг айни пайти эканлиги таъкидланди. Керак бўлса, янги Ренессанс даври ёшлари билан биргаликда ўқиб ўрганиш, изланиш, бир-биримизга елка тутиб янгиликлар яратиш зарурлиги айтилди.

Конференцияда сўзга чиққан ўқтувчи ва профессорлар илғор халқаро амалиёт асосида доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати эндиликда ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилаётганлигидан мамнунликларини билдирдилар. Яқин келажакда Тошкент тиббиёт академиясида ихтисослашган кенгаш фаолиятининг йўлга қўйилиши борасидаги теран қарашлар асосидаги янги режа ва ғоялар улар зиммасига  катта масъулият юклаётганлиги тан олинди.

Илм  аввало инсониятга хизмат қилиши керак. Шу маънода, ҳукуматимизнинг  ёшлар таълим ва тарбияси, барча ижтимоий-иқтисодий соҳалар қатори тиббиёт йўналишидаги   илмий  ишланмаларга йўналтирилаётган катта имтиёз ва имкониятлар   аҳоли саломатлигини асраши баробарида  тиббиётда катта фундаментал ишга айланиб кетиши, муҳими узоқ йиллар давомида инсониятга хизмат қилиши учун виждон амри ва дахлдорлик туйғуси билан ишлаб, жамиятнинг қайноқ ислоҳотлар майдонида тобланиш, одамлар орасида бўлиб, улар корига яраш барчамиз учун   ҳам фарз, ҳам фарз эканлиги конференция ишининг мазмун моҳиятини белгилаб берди. Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчиларининг 11 конференциясида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этдилар.Қабул қилинажак  Давлат дастури юзасидан илмий жамоанинг таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan