Тошкент тиббиёт академиясида гурухлараро футбол мусобоқаси ўтказилади

ЭЪЛОН

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИСИ ТАЛАБАЛАРИ ( ўғил болалар)

Д И Қ Қ А Т И Г А     Қ А Д Р Л И Т А Л А Б А Л А Р !

 

 Тошкент тиббиёт академиясида гурухлараро футбол мусобоқаси ўтказилиши режалаштирилди. Тошкент тиббиёт академиясида 300 га яқин академик гурухлар мавжуд. Мусобоқаларни тартибли ўтказиш мақсадида гурухлараро футбол мусобоқалари ҳар бир курсда ўтказилади. Феврал ойида 1 курс, март ойида 2 курс, апрел ойида 3 курс, май ойида 4 курс, июн ойида 5 курс гурухлар ўртасида ўтказилади. Курсда ғолиб бўлган гурухлар июн ойида академия кубоги учун финал ўйинда қатнашади. Шу сабабдан 1 курсда ўқийдиган талабалар ( ўғил болар) диққатига ўзингизни гурух шарафини химоя қилиш учун 8 -13 феврал кунлари футбол мусобоқаларида қатнашинг. Мусобоқалар “Шифокор” спорт комплексида ўтказилади. Барча гурухлар жамоаларини қатнашишини сўраб қоламиз. Мусобоқалар графиги қўшимча эълон қилинади. Мураожаат учун Спорт комплекс директори Ш. Эрметов ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига мурожаат қилинг.

 

ТТА Ёшлар билан ишлаш проректори           Т.А. Бобомуротов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan