Ўзбекистон ва Россия тиббиёт муассасалари: ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди…

Ўзбекистон ва Россия тиббиёт муассасалари: ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Тошкент тиббиёт академияси ректори, професор А.Шадманов ва Россия Федерациясининг «Мадин» компаниялар гуруҳининг Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги раҳбарияти ўртасида онлайн конференция бўлиб ўтди.

Музокара жараёнида  икки томонлама фундаментал ва амалий дастурлар ҳамда инновацион лойиҳалар борасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.

Шунингдек, тиббиёт соҳасини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш, мутахассислар тайёрлаш,  ўзаро ҳамкорликда илмий мақола ва адабиётлар нашр этиш ҳамда  илмий-амалий конференциялар ўтказиш юзасидан шериклик алоқаларини янги сифат босқичига олиб чиқиш ва ривожлантиришга умид  билдирилди.

Эслатиб ўтамиз : «Мадин» компаниялар гуруҳи, физиотерапия ва реабилитация тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган   «Технологиес» ва «Орбита» МЧЖ, «ИФИОВA» каби  МЧЖлардан ташкил топган йирик  компаниялардан бири саналади.  Шунингдек, мазкур ташкилот танани тиклаш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар билан ҳам шуғулланади.

“Мадин” компаниялар гуруҳи Россияда бир қатор ўқув ва илмий муассасалар,  жумладан,  аспирантурадан кейинги тиббиёт академиясининг физиотерапия кафедраси ва унинг филиаллари, Н.A.Лопаткин номидаги Урология ва интервенцион радиология институти, В.И.Кулаков номидаги Миллий акушерлик, гинекология ва перинатология илмий-тадқиқот маркази каби тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришда ҳам фаол иштирок этади.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan