Аёллар фахримиз ва ифтихоримиз…

Аёллар фахримиз ва ифтихоримиз…

Бу йилги баҳор айёми юртимиз аёлларига бир олам қувонч бахш этди. Мамлакатимиз Президенти қарори билан Давлат мукофотига сазовор бўлган муҳтарма опа-сингилларимиз орасида Тошкент тиббиёт академиясининг 16 нафар профессор ва ўқитувчи аёлларининг ҳам  борлиги бир фахримизга минг фахр қўшди. Ана шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби

8-март халқаро хотин-қизлар байрами арафасида академиянинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Турдиқул Бобомуратовдан қўйидаги интервьюни олди.

Турдиқул Бобомуратов:

“- Аввалом бор мен бу гўзал ва нафис байрамга бетакрор кўрк, чирой бағишлаб турадиган муҳтарама аёлларимиз-мунис меҳрибон оналаримизнинг борлигига шукроналар айтиб, ҳар ишда зукко,сарамжон-саришта, вафодор, садоқатли уйимиз фаришталари-аёлларимиз, қизларимиз, келинларимизга чексиз муҳаббатимиз ва ҳуратимизни изҳор этмоқчиман.

Академиямиз аёлларининг меҳнатлари давлатимиз томонидан ҳар доим қўллаб қувватланиб келинмоқда, тақдирланмоқда, бир йил давомида акушер гинекология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гулжаҳон Бабаджановани “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, акушер гинекология кафедраси мудири, профессор Дилбар Нажмутдиновани эса “ Халқлар дўстлиги” ордени соҳиби, жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири , тиббиёт фанлари доктори Худайкулова Гульнара Каримовна “ Шухрат” медали билан тақдирланишди.

Тошкент тиббиёт академиясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган  621 нафар аёлларимизнинг 468 нафари профессор- ўқитувчилар, 153 нафари хўжалик бўлими ходимларидир. Аёл фан докторлари ва профессорлар сони  айни кунда 92 нафарни ташкил этади.Шулардан 110 нафари доцентлар ва фан номзодлари бўлса, 266 нафари ўқитувчилардир.

ТТАда таҳсил олаётган талаба қизларимиз жами талабаларнинг 39 фоизини, магистр талаба-қизлар 40 фоиз, клиник ординатурада таҳсил олаётганларнинг 35 фоизини аёллар ташкил этади.

Шу қутлуғ кунларда Тошкент тиббиёт академияси аёллари орасидан етишиб чиққан фахрий  академик, Ўзбекистон қаҳрамони Малика Абдулходжаевани ёдга олиб ўтмоқчиман. Бутун умрини тиббиётга, тиббиёт илмига бағишлаган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийларимиз,  олима аёллар Қосимова Сталина Солиховна, химия фанлари доктори, Маҳкамова Мамлакат  Набиевна – факультет ва госпиал хирургия кафедраси профессори,    Понаморёва Людмила Александрова – атроф мухит гигиенаси кафедраси профессори, асаб касалликлари профессори, Алимходжаева Фарғат Рустамовна, Доцентлар Дадабаева Ноиля Акрамовна, Абдусагатова Шахноз Шукуровна,  Каримова Муҳаббат Умаровна  ларнинг самарали ва ҳалол меҳнатлари Давлатимиз томонидан эътироф этилмоқда.

 

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойихаси» III Республика танлови совриндорлари: Энг самарали ихтиро номинацияси бўйича профессоримиз  Гули Шайҳова,  «Омадли старт» лойиха номинацияси совриндори доцент Лола Абдукадирова ҳамда  «Энг самарали ЭХМ дастури» номинациясида ғолиб бўлган    доцент Лола Абдураҳимоваларнинг илм-фандаги ютуқлари бугун барча шогирдлари қатори катта илмий педогогик жамоамизнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.

Йилнинг энг яхши шифокори танловида: Йилнинг энг яхши доценти номинацияси ғолиби сифатида тиббиёт фанлари дрктори Феруза Саломова ҳамда йилнинг энг яхши тадқиқотчи шифокори номинацияси бйича профессор С.У.Асиловаларнинг ғолиблиги  эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси ОТМ талабалари ўртасида ўтказилган “Йил талабаси” Республика танлови босқичида Акушерлик ва гинекология йўналиши магистр талабаси Маткурбанова Дилноза Рузматовна “Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

2020 йил 3 феврал куни Тошкент шахрида бўлиб ўтган «Универсиада-2020» спорт мусобақаларининг стол тенниси спорт тури бўйича Даволаш факультети талабаси Ахмаджонова Муҳайё 3- ўринни эгаллади.

Академияда талаба қизларни бўш вақтини унумли ўтказиш ва уларни касбга йўналтириш, оилага тайёрлаш мақсадида хам талайгина ишлар амалга оширилмокда. Буни «Тикувчилик» тўгараги, «пазандачилик» курси, “Оила психологияси”, «Рақс ва хареография», «Кизларжон» клуби, “Ёш рассомлар”, “Шейпингчи қизлар” ва турли спорт тўгаракларининг кун сайин жонланиб, талаба ёшлар билан гавжумлашиб бораётганидан ҳам билса бўлади.

Юқоридаги ютуклар ва амалга оширилган ишлардан кўриб турибмизки, бизнинг энг катта ишончимиз, мадад-таянчимиз аёлларимиздир. Шундай экан, ўсиб келаётган ёш авлодни  Ватанга, садоқат рухида тарбиялашда, тиниб тинчимай меҳнат қилаётган ҳурматли ва эъзозли  аёлларимиз ва опа-сингилларимиз мустаҳкам  соғлик, хотиржамлик, оилавий бахт тилймиз. Барчангизни кириб келаётган баҳорий айёмлар  билан табриклаймиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan