Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчилари учун “ТИББИЁТДА СИМУЛЯЦИЯ ЎҚУВ ТАЪЛИМИ»» бўйича мутахассислар тайёрлаш маҳорат дарслари бошланди…

Shadmanov Alisher Kayumovich

Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчилари учун “ТИББИЁТДА СИМУЛЯЦИЯ ЎҚУВ ТАЪЛИМИ»» бўйича мутахассислар тайёрлаш маҳорат дарслари бошланди.

Бугун ТТА ректори АлишерШодмонов Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг фундаментал факультети Клиник модельлаштириш ва қўлда ишлаш маҳорати кафедраси ўқитувчиларини қабул қилди. Шубина Любов ва Денис Грибков томонидан «Тиббиётда симуляция ўқув таълими бўйича мутахассислар тайёрлаш тренингларига шу куннинг ўзидаёқ старт берилди.

Shadmanov Alisher Kayumovich

Семинар тренинг давомида «коммуникатив кўникмалар», биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, жамоа билан ишлаш мавзуларида назарий маҳорат дарслари ўтказилди.

Мазкур дарсларда иштирок этган клиник кафедра ўқитувчилари якунловчи имтихонларни онлайн тарзда топширадилар. Имтихонлардан мувафаққиятли ўтганларига халқаро миқёсдаги Россиянинг тиббиётда симуляцион таълим жамияти – РОCОМEД томонидан тасдиқланган сертификатлар топширилади.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan