Бухгалтерия

Тошматов Авазжон Садикович

Бош ҳисобчи:

Тел: +998(78) 150 78-16

E-mail: account@tma.uz

Бўлим ва унинг фаолияти ҳақида маълумот

Тошкент Тиббиёт Академиясининг бухгалтерия бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Хайъат қарорлари ҳамда буйруқлари, институт Кенгаши қарорлари ва ректор буйруқлари, институт Устави ва бухгалтерия бўлими Низоми асосида олиб боради. Бўлимнинг мақсади институтнинг самарали фаолият кўрсатиши ва юқори рейтинг кўрсаткичларига эришиши учун зарур молиявий шарт-шароит яратиш ҳамда институт моддий-техника базасини кучайтириш мақсадида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар тушумидан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, харажатларни молиялаштиришда тасдиқланган режа (смета) ва лимитлар доирасидан чиқмасликка эришиш, институтнинг жорий ва истиқболдаги иқтисодий ҳолатини янада яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Бухгалтерия бўлими ходимларининг таркиби

Бухгалтерия бўлимининг штат бирликлари таркиби қуйидагича тақсимланади:

  1. Бош хисобчи институтнинг таркибий тузилмасига мувофик бош ҳисобчи бевосита институт ректори ва молиявий-иктисодий ишлар буйича проректорга бўйсунади, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш масалалари бўйича эса, Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош ҳисобчисига ҳам бўйсунади ҳамда ташкилотда бухгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига ҳамда норматив-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажарилишига жавобгар бўлади.
  2. Бош ҳисобчи муовини юридик ва жисмоний шаҳслар билан ҳизмат кўрсатиш ҳамда ҳаридларни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар ҳисобини юритади.
  3. Бош ҳисобчи муовини аудитор – касса интизомини назорат қилади, дебитор ва кредитор карздорликларни бартараф этиш, ҳодимларга иш ҳаки ва талабаларга стипендия ҳисоблаш ва тўлаш юзасидан мунтазам назорат ишини олиб боради.
  4. Иш хакини ҳисоблаш бўлинмаси – ҳодимларга табель асосида иш ҳаки ҳисоблаш, уларга банк орқали пластик карточка очиш, шаҳсий жамгариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилишини таъминлайди.
  5. Стипендия бўлинмаси – талабаларга стипендия тайинлаш бўйича буйруқ асосида стипендия ҳисоблаш ва тўлашни ташкил этади.
  6. Моддий бойликлар бўлинмаси – институт омбори, моддий жавобгар шаҳслар зиммасидаги товар-моддий бойликлар кирим-чиқими ҳисобини юритади, товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришда қатнашади.
  7. Ғазна – иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловларга олинган накд пул тарқатилишини амалга оширади.

Бухгалтерия бўлими ходимларининг вазифалари.

Бош ҳисобчининг асосий вазифалари:

  • бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритади, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этади;
  • бухгалтерия ҳужжатларини ўз вактида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилади;
  • бюджет маблағларини, шунингдек, бюджетдан ташкари маблағларни ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилади;
  • ташкилотда ҳодимларнинг иш ҳакларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек, таълим муассасаларида талабаларнинг стипендияларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқилишини ташкил этади;
  • смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширади;
  • пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашади, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштиради ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиради;
  • моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этади;
  • моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларни ҳисобини юритилишини ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилади;
  • молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузади ва топширади;
  • асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;
  • бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини сақлайди;
  • мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар қилинаётгани маълум бўлиб қолган ҳолларда, тегишли чора кўриш учун бу ҳакда институт ректорига ёзма ахборот беради;
  • бош ҳисобчи бухгалтерия бўлими ходимлари учун хизмат вазифаларини ҳар бир ходим учун алоҳида белгилайди;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажарилишини таъминлайди.

Қодиров Хусан Худойберганович

Бош ҳисобчи ўринбосари

Тел. +99878 150-78-52

E-mail: khusan.kadirov.88@mail.ru

Бош ҳисобчи муовини (Х.Х.Қодиров)нинг асосий вазифалари:

  • институтнинг штат жадвалига мувофиқ бош ҳисобчига бўйсунади;
  • юридик ва жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш ҳамда харидларни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар ҳисобини юритади;
  • товар-моддий бойликлар ҳаракати ва ҳисобдан чикарилишини назорат қилади ҳамда расмийлаштиради;
  • товаршуносга ишончнома беради ва унинг назоратини олиб боради;
  • ҳисоб-фактуралар бўйича бажарилган ишларнинг ҳисобини юритади ва солиштирма далолатномалар тузади;
  • товар-моддий бойликларни меъёрдан ортиқча бўлишини олдини олади ва моддий жавобгар шаҳслар зиммасидаги моддий бойликларни текшириб туради;
  • тузилган хўжалик шартномалари ҳисобини юритади;
  • бюджет, пенсия жамғармаси ва илмий лойиҳаларни бажариш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар сарфланишининг ҳаракатини олиб боради;
  • товар-моддий бойликлар бўйича ойлик ва чораклик ҳисоботларни тузади;
  • ҳар ойда ҳар бир счётлар буйича ёзувларни бош китобга қайд этади;
  • академиянинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари учун йиғма ҳисоботларни тайёрлайди;
  • бош ҳисобчи томонидан берилган топширикларни бажаради.

Андаев Рустамбек БайдуллаевичАндаев Рустамбек Байдуллаевич

Бош ҳисобчи ўринбосари

Тел.:+998(78) 150-78-09

E-mail: andaev82@mail.ru

Бош хисобчи муовини-аудитор (Р.Андаев)нинг асосий вазифалари:

  • академиянинг штат жадвалига мувофиқ бош ҳисобчига бўйсунади;
  • ходимларнинг иш хаки ва талабалар стипендиясини ўз вақтида ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилади;
  • касса интизомини ва хар ойлик касса ҳисоботларини текширади;
  • табель асосида ишга чиқмаётганларни аниқлайди ва раҳбариятга ёзма билдиришнома тайёрлайди;
  • дебитор ва кредитор қарздорликларни муддатини назцрат қилади хамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;
  • бош ҳисобчи томонидан берилган топширикларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Б.Сатимова)нинг асосий вазифалари:

  • ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби юзасидан чиқарилган буйруқларни дастурга киритади;
  • табель асосида ходимларга иш ҳаки ҳисобланишини таъминлайди;
  • пластик карточкаларга аризаларни қабул қилади ва банкка етказади;
  • йил тугагач солиқ инспекциясига ҳар бир ўриндошлик асосида ишлаган ҳодимларга ҳисобланган иш ҳаки тўғрисида маълумотни такдим этади;
  • ходимларнинг аризаларига асосан иш ҳакидаи ушланмаларни амалга оширади;
  • ходимларнинг хар ойлик хисобланган иш хақидан пластик карточкаларга ўтказилиши лозим бўлган суммаларга реестр тузади ва банкка тақдим этади;
  • шаҳсий жамғариб бориладиган пенсия бадали реестрини тузади ва Ҳалқ банкига тақдим этади;
  • ишловчи пенсионерларга ҳар ойда пенсия топшириқномаси асосида сўровномани шакллантиради ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари пенсия жамгармаси филиалига такдим этади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Ж.Муратов)нинг асосий вазифалари:

  • ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби юзасидан чиқарилган буйруқларни дастурга киритади;
  • табель асосида ҳодимларга иш ҳақи ҳисобланишини таъминлайди;
  • пластик карточкаларга аризаларни қабул қилади ва банкка етказади;
  • йил тугагач солиқ инспекциясига ҳар бир ўриндошлик асосида ишлаган ҳодимларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотни тақдим этади;
  • ҳодимларнинг аризаларига асосан иш ҳақидан ушланмаларни амалга оширади;
  • ходимларнинг хар ойлик ҳисобланган иш хақидан пластик карточкаларга ўтказилиши лозим бўлган суммаларга реестр тузади ва банкка тақдим этади;
  • шаҳсий жамғариб бориладиган пенсия бадали реестрини тузади ва Ҳалқ банкига такдим этади;
  • ишловчи пенсионерларга ҳар ойда пенсия торшириқномаси асосида сўровномани шакллантиради ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси филиалига тақдим этади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Х.Пўлатходжаева)нинг асосий вазифалари:

  • ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби юзасидан чиқарилган буйруқларни дастурга киритади;
  • табель асосида ҳодимларга иш ҳақи ҳисобланишини таъминлайди;
  • пластик карточкаларга аризаларни қабул қилади ва банкка етказади;
  • йил тугагач солиқ инспекциясига ҳар бир ўриндошлик асосида ишлаган ҳодимларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотни тақдим этади;
  • ҳодимларнинг аризаларига асосан иш ҳақидан ушланмаларни амалга оширади;
  • ходимларнинг хар ойлик ҳисобланган иш хақидан пластик карточкаларга ўтказилиши лозим бўлган суммаларга реестр тузади ва банкка тақдим этади;
  • шаҳсий жамғариб бориладиган пенсия бадали реестрини тузади ва Ҳалқ банкига такдим этади;
  • ишловчи пенсионерларга ҳар ойда пенсия топшириқномаси асосида сўровномани шакллантиради ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси филиалига тақдим этади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (В.Холмухамедова)нинг асосий вазифалари:

  • ишловчи пенсионерларга ҳар ойда пенсия топшириқномаси асосида сўровномани шакллантиради ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси филиалига тақдим этади; ‘
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Д.Ахмаджонов)нинг асосий вазифалари:

  • ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби юзасидан чиқарилган буйруқларни дастурга киритади;
  • табель асосида ҳодимларга иш ҳақи ҳисобланишини таъминлайди;
  • пластик карточкаларга аризаларни қабул қилади ва банкка етказади;
  • йил тугагач солиқ инспекциясига ҳар бир ўриндошлик асосида ишлаган ҳодимларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотни тақдим этади;
  • ҳодимларнинг аризаларига асосан иш ҳақидан ушланмаларни амалга оширади;
  • ходимларнинг хар ойлик ҳисобланган иш хақидан пластик карточкаларга ўтказилиши лозим бўлган суммаларга реестр тузади ва банкка тақдим этади;
  • шаҳсий жамғариб бориладиган пенсия бадали реестрини тузади ва Ҳалқ банкига такдим этади;
  • ишловчи пенсионерларга ҳар ойда пенсия топшириқномаси асосида сўровномани шакллантиради ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси филиалига тақдим этади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Д.Мухитдинова)нинг асосий вазифалари:

  • талабалар таркиби юзасидан чиқарилган буйруқларни дастурга киритади;
  • талабаларга стипендия тайинлаш бўйича чиқарилган буйруқ асосида уларга стипендия ҳисобланишини таъминлайди ва сўровнома тузади;
  • хар ойлик стипендиядан пластик карточкага ўтадиган суммаларга реестр тузади ва банкка тақдим этади;
  • ҳар ойда тўланмаган стипендия бўйича депонент микдорини аниқлайди ва унинг ҳисобини юритади;
  • стипендияларнинг ойлик талаби ва тўлови ҳисобини юритади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (А.Нурматова)нинг асосий вазифалари:

  • талабалар таркиби юзасидан чиқарилган буйруқларни дастурга киритади;
  • талабаларга стипендия тайинлаш бўйича чиқарилг^н буйруқ асосида уларга стипендия ҳисобланишини таъминлайди ва сўровнома тузади;
  • хар ойлик стипендиядан пластик карточкага ўтадиган суммаларга реестр тузади ва банкка тақдим этади;
  • ҳар ойда тўланмаган стипендия бўйича депонент микдорини аниқлайди ва унинг ҳисобини юритади;
  • стипендияларнинг ойлик талаби ва тўлови ҳисобини юритади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Е.Джумабекова)нинг асосий вазифалари:

  • академия билан товар (мах,сулот, ҳизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларни Молия вазирлиги ғазначилигига тўлов графигини расмийлаштирган ҳолда тақдим этади;
  • ғазначилик рўйҳатига олинган шартномаларга тўлов топшириқномаси тайёрлайди;
  • тузилган шартномалар дафтарини юритади;
  • сўровномалар асосида иш ҳаки ва стипендия туловларига накд пул олиш ҳамда бошка туловларни амалга ошириш учун тўлов топшириқномасини тайёрлайди;
  • сафар харажатлари хисоботларини тузиш;
  • академиянинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғарма ҳисоб рақамига бошқа келиб тушган маблағлар харакатини назорат қилиш ва хисобини юритиш;
  • бош ҳисобчи на бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (Н.Бахадироа)нинг асосий вазифалари:

  • моддий жавобгар шахслар зиммасидаги товар-моддий бойликларнинг кирим-чиқим ҳисобини юритади;
  • моддий жавобгар шахсларга ўтказилган моддий бойликлар ҳисобини олиб боради;
  • ҳисобдан чикарилаётган моддий бойликларни текширади ва далолатнома тайёрлайди;
  • моддий бойликларнинг ҳаракатини молиялаштириш манбаси асосида амалга оширади;
  • моддий жавобгар шаҳсларнинг ойлик ҳисоботини қабул қилади ва шу асосида қолдикларни текширади;
  • мунтазам равишда моддий жавобгар шахслар зиммасидаги товар-моддий бойликлар бутлиги устидан назорат олиб боради;
  • институтнинг асосий воситалари ҳисобини юритади;
  • асосий воситаларнинг эскириши ва кайта баҳоланишини амалга оширади;
  • академияда ташкил этиладиган инвентаризацияда қатнашади ва инвентаризация ёзувини расмийлаштиради;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (С.Азимова)нинг асосий вазифалари:

  • моддий жавобгар шахслар зиммасидаги товар-моддий бойликларнинг кирим-чиқим ҳисобини юритади;
  • моддий жавобгар шахсларга ўтказилган моддий бойликлар ҳисобини олиб боради;
  • ҳисобдан чикарилаётган моддий бойликларни текширади ва далолатнома тайёрлайди;
  • моддий бойликларнинг ҳаракатини молиялаштириш манбаси асосида амалга оширади;
  • моддий жавобгар шаҳсларнинг ойлик ҳисоботини қабул қилади ва шу асосида қолдикларни текширади;
  • мунтазам равишда моддий жавобгар шахслар зиммасидаги товар-моддий бойликлар бутлиги устидан назорат олиб боради;
  • академиянинг асосий воситалари ҳисобини юритади;
  • асосий воситаларнинг эскириши ва кайта баҳоланишини амалга оширади;
  • академияда ташкил этиладиган инвентаризацияда қатнашади ва инвентаризация ёзувини расмийлаштиради;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Ғазначи (Г.Йўлдошева)нинг асосий вазифалари:

  • академия кассасининг ойлик ҳисоботини тайёрлайди;
  • чек оркали банкдан нақд пул олиб келишни таъминлайди;
  • тўлов ведомостлари ёки ҳаражат ордери орқали пул тарқатилишини таъминлайди;
  • депонентланган пулни банкка топширади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топширикларни бажаради.

Ғазначи (К.Набиева)нинг асосий вазифалари:

  • тўлов ведомостлари ёки ҳаражат ордери орқали пул тарқатилишини таъминлайди;
  • депонентланган пулни банкка топширади;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

1-тоифали хисобчи (С.Холлиева)нинг асосий вазифалари:

  • академиянинг тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тушумларини ҳисобга олиш;
  • сафар харажатлари ҳисоботларини тузиш;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Назоратчи (Н.Аширова)нинг асосий вазифалари:

  • бухгалтерия ходимларининг иш вақтига ўз вақтида келиб-кетишини назорат қилиш;
  • талабалардан ётоқхона учун тўловлари ҳисобини юритиш;
  • спорт комплексга спорт хизматларидан келиб тушган маблағлар ҳисобини юритиш ва солиштирма далолатномалар тузиш;
  • ижара хақи ва ижарачиларнинг коммунал тўловларини хисобини юритиш ва солиштирма далолатномалар тузиш;
  • бош ҳисобчи ва бош ҳисобчи муовини томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Бўлимнингҳуқуқ ва мажбуриятлари Бўлим қуйидаги хуқуқларга эга:

  • бўлим ваколатларига кирган зарурий ишларни амалга ошириш учун академиянинг тегишли бўлинмаларидан (факультетлар, кафедралар ва бўлимлар) ахборотлар тақдим килишни талаб килиш;
  • академиянинг тегишли таркибий бўлинмаларига бухгалтерия масалалари бўйича кўрсатмалар бериш ва топшириқларнинг ижросини талаб қилиш;
  • бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш;
  • амалдаги меъёрий хужжатларга асосланиб институтнинг бюджетдан ташқари маблагларидан фойдаланиш ва уларни шакллантириш бўйича институт Кенгашига таклифлар киритиш;
  • бўлим ходимларини иш фаолияти натижаларига кўра ўрнатилган тартибда рағбатлантириш ёки чоралар кўриш буйича академия раҳбариятига таклифлар киритиш;
  • қонунчилик хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.

Қуйидагилар бўлимнинг мажбуриятлари бўлиб ҳисобланади:

  • қонунчилик хужжатларига мувофиқ академиянинг кале^ндарь йилига мўлжалланган харажатлар сметасини хамда бюджетдан ташқари маблаглар даромадлари ва харажатларини амалга ошириш;
  • академияда харажатлар сметаси доирасида маблағлар сарфини назорат қилиш;
  • ўрнатилган тартибда хамда муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, статистика ва солиқ идораларига ҳисоботларни тақдим этилишини таъминлаш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлим зиммасига бошқа мажбуриятлар хам юкланиши мумкин.

Тадбирлар. Бажариш муддати. Масъул.

  • Ҳар чоракда баланс ва бошқа ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш Ҳар чоракда «Бухгалтерия» бўлими.
  • Ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг хисоботларини Тошкент шаҳар статистика бошқармасига топшириб бориш Ҳисобот даврининг 2 санасигача «Бухгалтерия» бўлими.
  • Ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг хисоботларини Тошкент шаҳар Олмазор туман ДСИ га топшириб бориш Ҳисобот даврининг 25 санасигача «Бухгалтерия» бўлими
  • Ҳар ойда профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг иш хақларини хисоблаш ва ғазначиликга сўровнома топшириш Хар ойнинг 5 санасигача «Бухгалтерия» бўлими.
  • Ҳар ойда талабалар стипендиясини хисоблаш ва ғазначиликга сўровнома топшириш Хар ойнинг 10 санасигача «Бухгалтерия» бўлими.
  • Ҳар ойда профессор-ўқитувчилар ва ходимларига аванс хисоблаш ва ғазначиликга сўровнома топшириш Хар ойнинг 20 санасигача «Бухгалтерия» бўлими.
  • Академиянинг бюджетдан ташқари махсус фаолиятидан тушаётган тушумларнинг ҳисобини юритиш хамда мунтазам таҳлилини ўтказиб бориш Хар ойда «Бухгалтерия» бўлими.
  • Бўлимнинг ойлик, чораклик ва йиллик журнал ордерларни юритиш ва ҳисоботини тайёрлаш Харойда «Бухгалтерия» бўлими.
  • Олий таълим муассасасида таълим хизмати ва сервис соҳаси бўйича тушум тўғрисидаги маълумотни ССВга топшириш Хар ойда «Бухгалтерия» бўлими.
  • Мол етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартномаларни Молия вазирлиги Ғазначилик рўйхатидан ўтказиш Кунлик «Бухгалтерия» бўлими.
  • Барча пул ўтказмаларига тўлов топшириқномалар тайёрлаш ва Молия вазирлиги Ғазначиликдан ўтказиш Кунлик «Бухгалтерия» бўлими.
  • Хар ойда дебетор ва кредитор ташкилотлар билан солиштирма далолатномалар тузиш ва ҳисобини юритиш Хар ойда «Бухгалтерия» бўлими.
  • Хар ойда ўз вақтида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг пластик карточкаларига хисобланган маблағларни ўтказиш ва нақд пулларни тарқатиш Хар ойда «Бухгалтерия» бўлими

Translate: Eng Рус