ТТАда абитуриентлар қабули жараёни фаол олиб борилмоқда

ТТАда қабул жараёни ўз авжида.

Ҳаммамизга маълумки, 01 августда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб барча Олий таълим муассасаларида ДТМ томонидан кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Ушбу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясида ҳам қабул ҳайъати ташкил қилиниб, 20 июнь кунидан ўз иш фаолиятини бошлади.
Тошкент тиббиёт академиясида ҳар йили қабул жараёнлари жуда юксак даражада ташкил қилинади. 2016/2017 қабул йили бошқача, яъни Тошкент тиббиёт академиясида Тиббий биология таълим йўналишига ҳам (Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2016 йил 26 майдаги “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-2534-сон қарори га асосан) қабул бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз ўтамиз, ТТАда 5 та таълим йўналиши бўйича қабул ташкил қилинган:

  1. Даволаш иши
  2. Касбий таълим
  3. Тиббий профилактика
  4. Тиббий биология
  5. Олий маълумотли ҳамширалик иши.

 

Қабул жараёнида қулайлик бўлиши учун 2 хил база ташкил қилинди.

  1. Даволаш иши ва ОМХ учун қабул ТТА Спорт комплексида.

Тошкент шаҳри, Х.Азимов кўчаси
(мўлжал: ТТА бош ўқув биноси)
10, 28, 82, 116 – автобуслар
Телефон: (+99871) 1507814
email: qabul.tma.uz

  1. Касбий таълим, Тиббий профилактика ва Тиббий биология учун ТТА 3-ўқув биноси

Тошкент шаҳри, Шифокорлар кўчаси
(мўлжал: Олмазор тиббиёт колледжи орқасида)
Автобуслар: 10, 28, 82, 116.
Маршрутка: 83 (м) , 12м (м/а), 92 (м/а)
Телефон: (+99871) 1507814
email: qabul.tma.uz

Ушбу жараённи ёритиш мақсадида бевосита қабул хайъатида бўлдик ва ерда фаолият олиб бораётган ходимларимиз, ташкил қилинган шароитлар билан танишдик, ҳамда фоторепортаж тайёрланди.

Ушбу жонкуяр ходим ва талабаларимизга ўз миннаторчилигимизни билдириб қоламиз.

ФОТОЛАВҲАЛАРНИ БАТАФСИЛ КЎРИШ УЧУН >>>

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan