“Тиббиёт коллежларида мутахассислик фанларини ўқитиш тизимини мустаҳкамлаш истиқболлари”

Бугун 09.01.2017 куни Тошкент Тиббиёт Академияси Академик лицей ва коллежлар билан ишлаш бўлими томонидан ТТА га ҳамкор тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт коллежлари педагоглари учун “Тиббиёт коллежларида мутахассислик фанларини ўқитиш тизимини мустаҳкамлаш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Тошкент шаҳридаги П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи Сирдарё ва Тошкент вилоятидаги тиббиёт коллежлари педагоглари иштирок этдилар. Семинарда “Болалар касалликлари” кафедраси профессори Б.Т.Холматова, Хамширалик иши каф.мудири проф.И.С.Разикова, П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи каф.мудири Н.М.Муслимова, факултет ва госпитал терапия, ички касалликлар каф.доценти Н.А.Ахмедова ва 1-сон – Акушер гинекология каф.доценти  Г.М.Нигматова, Анестезиология реанимация кафедраси к.ўқ. Н.Ш.Юсуповалар томонидан “Мутахассислик фанлардан дарсларда янги  инновацион технологияларни қўллаш”  мавзусида  ўқилди.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan