Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси тўғрисида

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг Якуний давлат аттестацияси синовларига тайёргарлик кўриш, уни ошкора ва адолатли ташкил этиш мақсадида: 

  1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг Якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом иловага асосан тасдиқлансин;
  2. Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси ушбу Низом талабаларига мос равишда ташкил этилсин ва ўтказилсин;
  3. Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси  тўғрисидаги Низом барча турдош Олий тиббий таълим муассасаларига етказилсин;
  4. Битирувчиларнинг Якуний давлат аттестацияси  ташкил этиш масалалари ва уни ўтказиш бўйича тайёргарлик ҳар ўқув йилининг биринчи ярмидан бошланиши таъминлансин;
  5. Январ ойидан талабаларга имтихон саволлари ва Якуний давлат аттестацияси  ўтказиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар етказилсин.

Асос : Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 октябрдаги 8-2015-сонли буйруғи  билан ўзгартиришлар киритилган). 

Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш ўқув ишлари проректори Тешаев О.Р. зиммасига юклатилсин.


Тошкент тиббиёт академияси битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида НИЗОМ >>>

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan